"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
2.68K subscribers
11K photos
1.58K videos
20 files
5.24K links
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/uzeltechsanoat/
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466
Download Telegram
#ҳамкорлик
#Қозоғистон

📝ҚОЗОҒИСТОН ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК

Пойтахтимиздаги Чилонзор туман 1-сон касб-ҳунар мактаби билан Қозоғистон Республикаси Уст-Каменгорск шаҳар олий политехника коллежи ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Бундан кўзланган мақсад - таълим муассасалари ўртасида ўзаро тажриба алмашув, педагогларнинг касб малакасини ошириш, қўшма йўналишлар ташкил этишдан иборатдир.

@uzeltexsanoat
#ҳамкорлик

🇺🇿🇰🇷Кореянинг аудиовизуал техник қурилмалар ишлаб чиқарувчи компанияси билан музокара

📝"Ўзэлтехсаноат" уюшмасида Жанубий Кореянинг "DH Media Tech co LTD" компанияси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича музокара бўлиб ўтди.

✍️Музокара мобайнида томонлар мамлакатимизда ушбу компания билан ҳамкорликда аудио ва визуал техник қурилмалар ҳамда аксессуарлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

✔️Бугунги кунда талаб юқори бўлган ушбу маҳсулотлар мамлакатимизга асосан импорт орқали кириб келади. Олдинда турган асосий мақсад эса юртимизда импорт ўрнини босувчи сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш истиқболини таҳлил қилишдан иборатдир.

🇰🇷"DH Media Tech co LTD" компанияси нафақат Жанубий Кореяда, балки жаҳондаги етакчи аудиовизуал тизимлар учун техник қурилмалар ишлаб чиқарадиган йирик компаниялар қаторига киради. Бу ерда асосан микрофонлар, кузатув мосламалари, колонкалар, қулоқчинлар, аудио монтаж жиҳозлари ва бошқа кўпгина маҳсулотларни йирик миқдорда ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.

Уюшма ижтимоий тармоқ саҳифалари:
🌐 Facebook |Telegram | Website | Instagram
➡️#ҳамкорлик #Вьетнам

🇻🇳ВЬЕТНАМ ЭЛЕКТРОНИКА САНОАТИ АССОЦИАЦИЯСИ ТАДБИРКОРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Вьетнам Социалистик Республикасига ташриф доирасида Ханой шаҳрида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов ҳамда Вьетнам электроника саноати ассоциацияси ижрочи директори Ду Тҳи ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувда электротехника ва ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритувчи 10 га яқин етакчи компания ва уюшма аъзолари иштирок этди.

БАТАФСИЛ»

Ijtimoiy tarmoq sahifalarimiz:
🌐 Facebook 🌐 Telegram 🌐 Instagram 🔻 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➡️ #ҳамкорлик #Вьетнам

📣 "SUMITOMO HANEL" ВЬЕТНАМ-ЯПОНИЯ ҚЎШМА КОРХОНАСИГА ТАШРИФ

Икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан мақсад нима?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ҳукумати делегацияси савдо-иқтисодий ва ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш мақсадида Вьетнам давлатида бўлиб турибди.

Ташрифнинг иккинчи кунида "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси М.Юнусов Вьетнам пойтахти Ханой шаҳридаги "SAI DONG" ишлаб чиқариш индустриал зонасида жойлашган "Sumitomo Hanel" Вьетнам-Япония қўшма компаниясида бўлдилар.

🇻🇳"Sumitomo Hanel" Вьетнам-Япония қўшма корхонаси, асосан автомобиллар ва маиший техникалар учун сим ўтказгич тўпламларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 450 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, шундан 90% маҳсулотлар Япония, АҚШ ва Европа мамлакатларига экспорт қилинади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Япония стандартларига тўлиқ жавоб беради. Корхонада мингдан ортиқ ходим фаолият олиб боради.

Ijtimoiy tarmoq sahifalarimiz:
🌐 Facebook 🌐 Telegram 🌐 Instagram 🔻 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ташриф
#ҳамкорлик

🇺🇿🇰🇬Қирғизистон Республикаси Бош вазири Акылбек Жапаров “Ўзэлектроаппарат-Электрощит” АЖ ва “Тошэлектроаппарат” корхоналари фаолияти билан танишди

✔️Ўзбекистон Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турган Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Қирғизистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Акылбек Жапаров Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларини ташкил этиш тамойиллари билан танишиш чоғида Тошкент шаҳридаги “Ўзэлектроаппарат-Электрощит” АЖ ва “Тошэлектроаппарат” корхоналарига ташриф буюрди.

⚡️Ҳозирги вақтда корхонада энергетика тармоқлари, ишлаб чиқариш, темир йўл, тоғ-кон саноати, нефт-газ корхоналари учун электротехника саноати жиҳозлари ва қурилмалари, хусусан электр энергиясини мониторинг қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни ўз ичига олган электр ҳисоблагичларни ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишилди.

📝Мазкур йўналишда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, кооперацияни янада кенгайтириш бўйича ҳам таклифлар ўртага ташланди.

Ijtimoiy tarmoq sahifalarimiz:
🌐 Facebook 🌐 Telegram 🌐 Instagram 🔻 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#форум #ҳамкорлик #инвестиция

📊ПРЕЗИДЕНТ БОШҚА ТАРМОҚЛАР ҚАТОРИ ЭЛЕКТРОТЕХНИКА САНОАТИДА ҲАМ “КАТТА САКРАШ” БЎЛИШИНИ АЛОҲИДА ТАЪКИДЛАДИ

Давлатимиз раҳбари хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги янги имкониятларни санаб ўтди.

Ўзбекистон “яшил иқтисодиёт”га ўтиш йўлини қатъий давом эттиради. Айниқса, “ACWA Power”, “Masdar”, “Total Eren” каби жаҳоннинг энг нуфузли компаниялари мамлакатимизда йирик қуёш ва шамол электр станциялари лойиҳаларини амалга оширмоқда. Шу йилнинг ўзида 2 минг мегаваттдан зиёд, кейинги йилда эса 8 минг мегаваттли қувватлар ишга тушади.

“Яшил иқтисодиёт” саноатнинг янги йўналишларини ҳам олиб келмоқда. Қуёш панеллари, шамол турбиналари, инвертор ва бошқа электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар барпо этилмоқда. Бу – инвесторлар учун 8 миллиард долларлик имконият, дегани.

***
“Биз индустриал ривожланишни янги босқичга олиб чиқишга устувор аҳамият берамиз”, - деди давлат раҳбари.

Масалан, ҳозирги кунда тўқимачилик, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари, электротехника, машинасозлик тармоқлари етарли хомашё базаси ва малакали кадрларга эга. Яъни, шу соҳаларда “катта сакраш” қилиб, улардаги ишлаб чиқариш ва экспортни 2 баробар ошириш учун етарли имкониятлар бор. Бунинг учун йирик брендлар билан ҳамкорлик, ташқи бозорларга чиқиш, инновация ва замонавий технологиялар керак.

Ўзбекистон буларни олиб келадиган инвесторларга барча шароитларни яратиш, алоҳида технопарк ҳамда саноат зоналари ташкил қилиш ва бошқа қўшимча имтиёзларни яратиб беришга тайёр.

Ijtimoiy tarmoq sahifalarimiz:
📝 Facebook 📝 Telegram 💻 Instagram 🎞 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM