Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#MOBIL_REPORTAJ # ANDIJON #КОРХОНАБАЙ
‼️АНДИЖОНДА МАИШИЙ ТЕХНИКА ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНА ЖОЙИГА ЧИҚИБ ЎРГАНИЛДИ
"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов Олтинкўл туманидаги ёшлар билан учрашувдан сўнг, вилоятдаги электротехника саноати корхоналари фаолиятини бориб ўрганди.
Жумладан, Андижон шаҳридаги "Водий олтин куз" МЧЖ корхонасидаги янги лойиҳанинг бориши ва жараёнлар кўздан кечирилди.
Ярим автомат кир ювиш машинаси ишлаб чиқарилиши кўзда тутилаётган мазкур корхонада бугун қурилиш-монтаж ишлари деярли ниҳоясига етган. Мазкур лойиҳа Президентнинг 2021 йил 2 мартдаги ПҚ-5011-сон қарори билан тасдиқланган.
Янги лойиҳа ишга тушгач, 290 та янги иш ўрни яратилади. Йилига 30 минг дона ярим автомат кир машинаси ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Корхона раҳбарининг фикрига кўра, келажакда бу ерда чангютгичлар ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
👉 https://uzeltech.uz/uz/andijonda-maishiy-texnika/
@uzeltexsanoat

#корхонабай
#янги_лойиҳа
#оҳангарон
КОРХОНАНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САЛОҲИЯТИ ВА ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАРНИНГ ҲОЛАТИ БОРИБ ЎРГАНИЛДИ
"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси ўринбосари А.Боев тегишли бошқарма бошлиқлари билан биргаликда "Ангрен" эркин-иқтисодий зонасида жойлашган замонавий телевизорлар ишлаб чиқарувчи "Quality device" корхонасини корхонабай тизимида бориб ўрганди.
Бундан кўзланган асосий мақсад - корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш, шунингдек янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши жараёнини кўриб, амалий ёрдам беришдан иборатдир.
Бугун корхонада қўшимча жой олиниб, истиқболли лойиҳани амалга ошириш устида иш бормоқда. Бу ерда асосан оҳангаронлик йигит-қизлар меҳнат қилади. Янги қувватлар пайдо бўлиши билан қўшимча иш ўринлари яратилади.
Корхонада ишлаб чиқариш ҳажмларини иккинчи ярим йилликда янада ошириш юзасидан зарур ёрдам ва кўрсатмалар берилди.
👉 https://uzeltech.uz/uz/quality-device-organish/
📲 Telegram | Facebook | Instagram

КОРХОНАНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ЗАРУР ЧОРАЛАР КЎРИЛМОҚДА
"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси ўринбосари А.Боев тегишли бошқарма бошлиқлари билан биргаликда Тошкент шаҳридаги корхоналар ўрганилмоқда.
Навбатдаги манзил "Ўзэлектроаппарат-Электрощит" корхонаси бўлди.
Республикада паст ва юқори кучланишли трансформаторлар ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланган мазкур корхонада бугун янги турдаги электротехника маҳсулотлари ўзлаштирилмоқда, хусусан электр ҳисоблагичдан тортиб, электрон платаларгача бўлган янги лойиҳалар амалиётга татбиқ этилмоқда.
Аммо кўп йиллик тарихга эга мазкур йирик корхонанинг салоҳияти юқори эканлигини ҳисобга олсак, бу ерда иккинчи ярим йилликда ишлаб чиқариш ҳажмларини бир неча баробарга ошириш имконияти мавжудлигини кўрамиз.
👉 https://uzeltech.uz/uz/ozelektroapparat-elektroshit-organish/