"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
2.44K subscribers
11.6K photos
1.62K videos
20 files
5.54K links
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/uzeltechsanoat/
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466
Download Telegram
#Диққат

❄️Ўзбекистонда қор ёғиб, ҳарорат -11 гача тушиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 13-16 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар бермоқда

❗️Яқинларни огоҳлантириб қўйинг
#диққат_эълон

📣Ҳурматли жиззахлик журналистлар, блогерлар ва фаол ёшлар учун ажойиб имконият!

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Ахборот хизмати томонидан 2021 йил 11 июнь куни соат 10.30 да Жиззах вилояти Зомин туманидаги "Samsung Zomin" корхонасига ёшлар учун саноат туризми ҳамда ОАВ вакиллари учун Пресс-тур ташкил этилади.

Корхонага Жиззах политехника институти талабалари ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишадилар. Бундан ташқари, талабаларга Мастер-класс машғулотлари ҳам ўтказилади. Битирувчи талабаларга муносиб меҳнат шароитига эга иш ўринлари ҳам таклиф қилинади.

Тумандаги барча ёшларни ва журналистларни ушбу учрашув ва қизиқарли турга таклиф қиламиз
#диққат_эълон
#анонс

📣 Ҳурматли Қорақалпоғистонлик журналистлар, блогерлар ва фаол ёшлар учун ажойиб имконият!

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Ахборот хизмати томонидан 2021 йил 18 июнь куни соат 15:00 да Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган "Нукусэлектроаппарат" корхонасига ёшлар учун САНОАТ ТУРИЗМИ ҳамда ОАВ вакиллари учун ПРЕСС-ТУР ташкил этилади.

Корхонага Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабалари ҳам ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишадилар. Бундан ташқари, талабаларга Мастер-класс машғулотлари ҳам ўтказилади. Битирувчи талабаларга муносиб меҳнат шароитига эга иш ўринлари ҳам таклиф қилинади.

Нукусдаги барча ёшларни ва журналистларни ушбу учрашув ва қизиқарли турга таклиф қиламиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️“Келажак лидерлари” — Давлат бошқаруви академиясида малака ошириш Дастурининг навбатдаги мавсуми давом этмоқда

Дастур ислоҳотлар суръатига мос илғор кадрларни шакллантириш, уларни стратегик соҳаларга жалб этиш, давлат хизматида янги авлод раҳбар кадрлар захирасини яратиш мақсадида ташкил этилмоқда.

🔰 Дастурда давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган 25 ёшга тўлган ва 35 ёшдан ошмаган олий маълумот ва 3 йил иш стажига эга бўлган бошқарув ходимлари ва мутахассислари иштирок этиши мумкин.

☝️Номзодлар рўйхати давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг тавсияномаси ҳамда @kelajak_liderlari_bot орқали онлайн тартибда жорий йилнинг 25 июнига қадар қабул қилинади.

Азиз ёшлар, учинчи Ренессанснинг янги авлод кадрлари сифатида майдонга чиқинг.

Кеча — орзу
Бугун — ҳаракат
Эртага — натижа

🔰"Келажак лидерлари" — Ўзбекистоннинг Миллий кадрлар захирасини шакллантиришдаги замонавий модули!
📣📣 #ДИҚҚАТ! #ТАНЛОВ!📣📣

АГАР СИЗ ТАЪЛИМДА ПЕДАГОГИК ҚОБИЛИЯТИНГИЗ БИЛАН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИНИ ОЧМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ, УНДА БИЗ СИЗНИ ЧИЛОНЗОР ТУМАН 1-СОН КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИГА ҚУЙИДАГИ ФАНЛАР БЎЙИЧА ИШГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ:

📌Рус тили фани ўқитувчиси (2 нафар, ўзбек гуруҳларида)

📌Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси (3 нафар, ўзбек ва рус гуруҳларида)

📌Автомобил тузилиши фани ўқитувчиси (1 нафар, ўзбек гуруҳларида)

📌Математика фани ўқитувчиси (2 нафар, ўзбек гуруҳларида)

📌Физика фани ўқитувчиси (1 нафар, рус гуруҳларида)

📌Давлат ҳуқуқи асослари (1 нафар, ўзбек гуруҳларида)

📌Она тили ва адабиёт/Ўзбек тили фани ўқитувчиси (2 нафар, рус гуруҳларида)

📌Тарих фани ўқитувчиси (1 нафар, ўзбек гуруҳларида)

📌Тарбия фани ўқитувчиси (1 нафар, ўзбек гуруҳларида)

📌Бизнес асослари фани ўқитувчиси (1 нафар, ўзбек гуруҳларида)

Рўйхатдан ўтиш:
📲+998909173131
📲+998933771145
📬 @s_akramov_3131

🏢 МАНЗИЛ:
Чилонзор тумани, Катта қаъни кўчаси, 52 уй;
Мўлжал: Бўрижар масжиди.
#Диққат

❗️2023 йил 1 январдан бекор қилинади:

тадбиркорлик субъектининг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақида эълон бериш;

янги импорт автомобилларини сотиш фақат юридик шахслар –ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан
амалга оширилиши;

электр энергиясини электр таъминоти шартномасида белгиланган ҳажмлардан (ойлик шартномавий миқдордан) ортиқча истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш;

якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимларни Ягона миллий меҳнат тизимида ҳисобга олиш орқали давлат солиқ хизмати органларида алоҳида ҳисобга қўйиш.

Президент фармони

@uzeltexsanoat
#Диққат

Инвесторлар учун муҳим янгилик: солиқлар 3 йилгача ўзгармайди


➡️Президент Шавкат Мирзиёев бугун хорижий инвесторлар кенгаши йиғилишида бу ҳақида маълум қилди: "Юртимизда бизнес учун солиқ ставкалари 2028 йилгача ўзгармайди.

➡️Охирги 2 йил ичида мамлакатимизда 5,5 мингта янги хорижий корхона ташкил этилган, уларнинг умумий сони эса 16 мингтага етди! Бу, шубҳасиз, юртимиздаги инвестиция муҳити жозибадор бўлиб бораётганининг исботи.

➡️Шу йилнинг ўзида йўл, транспорт, сув таъминоти, энергетика соҳаларида 4,5 млрд долларлик лойиҳалар бошланган. Бу дегани инфратузилма ривожланади, халқимиз учун янги имкониятлар яратилади.

➡️Инвесторлар ҳам ўз таклифлари билан чиқиб, ислоҳотларни юқори баҳолашди.

🌐 UZELTEXSANOAT | Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM