Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида Қўрғонтепа туманида ижтимоий-иқтисодий ҳолат ўрганилди.

Хусусан, туманнинг “Бирлик” ва “Мустақилликнинг 15 йиллиги” маҳаллаларида аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, мавжуд ҳолат таҳлил этилди.

Сўнгра, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ободонлаштириш ва қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

Учрашувда маҳалла еттилиги ҳамда мутасадди ташкилотлар вакилларининг таклиф ва фикр-мулоҳазалари эшитилди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов Бахмал туманида фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш ва ўз вақтида ҳал этиш мақсадида учрашув ўтказди.

Учрашувда 50 нафар тадбиркорлардан фаолиятида юзага келаётган 33 та масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 12 нафар тадбиркорнинг мурожаатлари жойида ўз ечимини топган бўлса, қолган 21 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб этганлиги боис, масъулларга йўналтирилиб, ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбарининг жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлари ҳамда ҳудудларда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш борасида амалга оширилган ишлар аҳволи Қорақалпоғистон Республикасида ўрганилмоқда.

Хусусан, Амударё тумандаги дехқон бозорида коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқариши мумкин бўлган омилларни бартараф қилиш борасидаги ишлар ва бозорнинг янгидан қурилаётган лойиҳаси ўрганилди.

Ўрганиш якунида бозор ҳудудидаги кўчмас мулк объектларини ижарага бериш тизимини рақамлаштириш, бозор ҳудудига кириб-чиқишни тартибга солиш ҳамда тирбандликларни олдини олиш, автотураргоҳ фаолиятини рақамлаштириш ва солиқ идоралари билан интеграция қилиш, бир марталик йиғимлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни инсон омилисиз амалга оширишни жорий қилиш борасида масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Хусусан, масъуллар “Сурхтепа" маҳалласида эҳтиёжманд оилалар хонадонига бориб, уларнинг турмуш тарзини янада яхшилаш, бандлигини таъминлаш орқали даромадларини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар аҳволини ўрганишди.

Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар билан индивидуал ишлашда ижтимоий ходимлар ҳамда ҳоким ёрдамчиларининг кундалик фаолияти билан танишилди ҳамда ҳар бир меҳнатга лаёқатли оила аъзосини даромад келтирувчи фаолият билан банд бўлишини таъминлаш хусусида манзилли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, "Ҳайрихон Камол Орзуси" оилавий корхонаси томонидан эҳтиёжманд оилалар учун яратилган иш ўринлари ва олиб борилаётган фаолияти билан танишилиб, аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишида ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан Сирдарё вилоятида қурилиш соҳасидаги давлат дастурлари, сейсмик хавфсизлигини таъминлаш ҳамда бошқа долзарб топшириқлар ижроси ўрганилмоқда.

Хусусан, масъуллар Сардоба ва Околтин туманларида жойлашган қурилиш объектиларида бўлиб, пудрат ташкилоти томонидан  бажарилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилиб, камчиликлар кўрсатиб ўтилди.
                                                Шунингдек, кўп қаватли уйларни зилзилабардошлигини ўрганиш ва аҳолининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ва олдинда бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хоразм вилояти прокурори М.Ахмедов бошчилигида Ҳазорасп туманида аҳоли учун сайёр қабул ташкил этилди.

Қабулда фуқаролардан турли масалаларга оид мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг 2 таси бўйича тушунтириш берилди, 1 таси қаноатлантирилди. 

Ўрганиш ва муддат талаб қилинган 19 та мурожаатлар вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.

Қабуллар белгиланган жадвал асосида давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook