Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурорнинг ўринбосари Д.Касимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилоятида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган лойиҳаларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Қайд этиш жоизки, жорий йилда вилоятда 94 та лойиҳалар доирасида 1,8 млрд. АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ва 9 та лойиҳа доирасида 112,5 млн. АҚШ доллар ҳукумат кафолати остида хорижий кредитлар жалб этиш белгиланган.

Жумладан, Марҳамат туманида Хитой Халқ Республикасининг “Zhejian JinLun” компанияси (“Mingtepa Gidro Energiya” МЧЖ) томонидан ташкил этилган қиймати 6,6 млн. АҚШ долларлик гидроэлектростанция лойиҳаси билан танишилди.

Шунингдек, Олтинкўл туманида ташкил этилган чарм-поябзалга ихтисослашган кичик саноат зонасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилганида, қурилиш ишлари учун ажратилган банк кредити масаласида муаммоси мавжудлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳал қилиш учун тижорат банки, вазирлик ва идораларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Кураш спорт турини оммалаштириш ва ривожлантириш борасида прокуратура органлари томонидан кенг қамровли амалий тадбирлар олиб борилмоқда.

Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида “Прокурор кубоги” учун илк бор ўтказилган кураш чемпионати ҳам бу борадаги тадбирларнинг узвий давоми бўлди.

Дастлаб жорий йилнинг июнь ойида чемпионатнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичлари бўлиб ўтди. Ушбу ҳудудий босқичларда 600 га яқин ҳарбий курашчи ўзаро беллашди ва 126 нафари шоҳсупадан жой эгаллаб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Чемпионатнинг республика босқичида 103 нафар эркак ва 23 нафар аёл спортчилар мутлақ ғолиблик учун куч синашди.

Финал баҳслари янада қизғин ва шиддатли курашларга бой бўлди.

Тантанали тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорлар Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа, Спорт ва Ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия, ДХХ Чегара қўшинлари, Ўзбекистон Кураш федерацияси, Ҳарбий суд, қатор ҳамкор ташкилотлар раҳбарияти ва масъуллари томонидан диплом, медал, пул мукофоти ва махсус совғалар билан тақдирландилар.

Умумжамоа ҳисобида биринчиликни қўлга киритган Тошкент шаҳри (Мудофаа вазирлиги тизимидаги) ҳарбий курашчилар жамоасига Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан “Прокурор кубоги” тантанали равишда топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев томонидан Самарқанд вилояти Пайариқ туманида жойлашган “Имом Ал-Бухорий” зиёратгоҳида олиб борилаётган қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари ҳамда зиёратчиларга яратилаётган шарт-шароитлар ўрганилди.

Сўнгра, Жомбой туманида жами 6000 га боғ ва токзорга эга бўлган SAG Agro МЧЖнинг "Боғбон" инвитро лабораторияси томонидан етиштирилаётган кўчатчилик фаолияти билан танишилиб, кўчатчиликни янада ривожлантириш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook