Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.4K photos
6.67K videos
12.9K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Қашқадарё вилояти прокурори Б.Сайипов томонидан қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, ўтказилган навбатдаги қабулда фуқаролардан жами 12 та мурожаат, шундан 2 таси суд қарорлари, 3 таси суд қарорлари ижроси, 1 таси меҳнат муносабати, 3 таси шартномавий муносабатлар ва 3 таси тергов масалаларига доир мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб қилгани боис, иш юритувга олиниб, ўрганиш бошланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида эҳтиёжманд оилаларга бириктирилган масъул раҳбарлар томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда туман ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларининг фаолияти билан яқиндан танишди.

Масъуллар туманнинг “Уенкулсой” ва “Собир Рахимов” маҳаллаларида бўлиб, маҳалла еттилиги фаолияти билан танишди, ушбу ҳудудларда яшовчи эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонларига боришди. Уларнинг даромад манбалари, кунлик меҳнат фаолияти ва мавжуд эҳтиёжлари ўрганилди.

Шунингдек, масъуллар туман тиббиёт бирлашмасининг шифохонасида бўлишиб, даволанаётганларга ёрдам кўрсатиш тизими, янги ўрнатилган тиббий ускуналар, мавжуд дори захираларининг сақлаш шароитлари ўрганилди. Мавжуд муаммолар қайд қилиниб, республика миқёсида уларни таҳлил қилиш режалаштирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасида энергия самарадорлигини ошириш бўйича илмий-техникавий ўрганишлар амалга оширилди.

Хусусан, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Нукус шаҳар штабининг фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этиш, ресурсларни иқтисод қилиш ҳамда тармоқлардаги йўқотишларни қисқартириш борасидаги ишларни янада кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, Нукус шаҳрида йирик истеъмолчи ҳисобланган “NUKUS ELECTROAPPARAT” қўшма корхонасида ўрнатилган қуёш панелларини кўздан кечирилиб, масъулларга энергия ресурсларини иқтисод қилишнинг барча зарурий чораларини кўриш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Куннинг иккинчи ярмида ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штабининг сайёр йиғилиши ўтказилди.

Унда, илмий-техникавий ўрганишларга жалб этилган ишчи гуруҳ аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси ва туман (шаҳар) штаб аъзолари, масъул вазирлик ва идора раҳбарлари, департамент, Адлия вазирлиги, Миллий гвардия, Божхона, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда бошқа корхона ва ташкилотларнинг вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда, тасдиқланган "йўл харита"да белгиланган чора-тадбирлар ижросини ўз вақтида сифатли бажариш, ресурсларни иқтисод қилиш, тармоқлардаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурслари ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича амалда ундирувни жадаллаштириш, энерготежамкор ускуналарни афзалликлари бўйича тарғибот тадбирларини манзилли ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, Департамент, ИИВ ва Ўзэнергоинспекция раҳбарларига йўқотишлар юқори бўлган ҳудудларни қизил тоифага ажратиб, рейд тадбирларни аниқ таҳлилий маълумотлар асосида ўтказиб бориш, айниқса йирик талон-торожликлар фош этишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирлари устидан кунлик сўровни йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook