Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.4K photos
6.67K videos
12.9K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан Андижон вилоятида давлат дастурлари, сейсмик хавфсизликни таъминлаш ва бошқа долзарб топшириқлар ижроси ўрганилди.

Дастлаб, буюртмачи ташкилотлар ҳамда соҳага масъул корхона ҳамда ташкилот вакиллари иштирокида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Кун тартибида, инвестиция, ташаббусли бюджет ва бошқа дастурлар доирасидаги объектларда бажарилаётган ишлар, хусусан ижтимоий соҳа объектлари қурилишини белгиланган муддатларда сифатли тарзда якунлаш, кўп қаватли турар жой бинолари қурилишига оид масалалар ҳам атрофлича танқидий муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, қурилиш ишлари олиб борилётган объектларнинг бугунги кун ҳолати жойига чиқиб ўрганилди.

Хусусан, Андижон шаҳридаги 23, 24-сонли умумтаълим мактаблари ва 20-сонли мактабгача таълим ташкилоти, Асака туманидаги 55-сонли умумтаълим мактаби ва “Асака сити” массивида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг аҳволи ўрганилиб, қурилаётган ижтимоий соҳа ва турар жой мажмуаларини амалдаги шаҳарсозлик норма ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш, фуқароларга ҳар томонлама қулайликлар яратиш, турар жой биноларини зилзилабардошлиги, сейсмик хавфсизлик талабларига риоя этилиши лозимлиги тўғрисида мутасадди ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook