Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан Жиззах вилоятида қурилиш соҳасидаги давлат дастурлари, сейсмик хавфсизлигини таъминлаш ҳамда бошқа долзарб топшириқлар ижроси ўрганилмоқда.
Хусусан, масъуллар Мирзачўл, Дўстлик, Арнасой ва Зафаробод туманларида жойлашган қурилиш объектларида бўлиб, пудрат ташкилоти томонидан бажарилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилиб, камчиликлар кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, объектлардаги ташқи ободонлаштириш ишларини тезлаштириш ва объектдаги ишчилар сонини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Бундан ташқари, ҳудудларда кўп қаватли уйларни зилзилабардошлигини ўрганиш ва аҳолининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ва олдинда бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қулайлик тарихни бузиш эвазигами?!
Прокуратура органлари томонидан маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Назорат тадбирларида Тошкент шаҳридаги VI – XV асрларга оид “Хонободтепа” археология ёдгорлиги ҳудуди орқали ихтисослашган корхона томонидан 257 метр узунликдаги канализация қувури ўтказилиб, ёдгорликнинг 961 м3 қисмига 27 млрд. сўмлик зарар етказилган.
Бундан ташқари, ушбу корхона томонидан ёдгорликнинг яна 160 м3 қисми экскаватор ёрдамида кавланиб, 4,5 млрд. сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан корхона мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиши таъминланиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Эслатимиз ўтамиз!
Мазкур жиноий қилмиш қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги фуқаролар манфаатлари юзасидан қарздорликларни ундириш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудий бўлимлар иш юритувига мазкур тоифадаги жами 894,2 млрд. сўмлик 67 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ишлари юритилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 15,9 мингга яқин ижро ҳужжати тамомланиб, 120,6 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.
Шунингдек, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган уй-жойлари, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иншоотлар учун ҳокимликлардан компенсация ундируви билан боғлиқ 176 та ижро иши бўйича жами 94,7 млрд. сўм маблағлар ундириб берилган.
Бундан ташқари, 748 нафар фуқаролар фойдасига 6,2 млрд. сўмлик маблағлар, шу жумладан, 673 млн. сўмдан зиёд иш ҳақлари ҳамда 5,2 млрд. сўмлик етказилган зарар маблағлари ундирилиши таъминланган.
Ҳозирда, фуқаролар ва юридик шахслар фойдасига оид ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудий бўлимлар иш юритувига мазкур тоифадаги жами 894,2 млрд. сўмлик 67 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ишлари юритилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 15,9 мингга яқин ижро ҳужжати тамомланиб, 120,6 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.
Шунингдек, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган уй-жойлари, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иншоотлар учун ҳокимликлардан компенсация ундируви билан боғлиқ 176 та ижро иши бўйича жами 94,7 млрд. сўм маблағлар ундириб берилган.
Бундан ташқари, 748 нафар фуқаролар фойдасига 6,2 млрд. сўмлик маблағлар, шу жумладан, 673 млн. сўмдан зиёд иш ҳақлари ҳамда 5,2 млрд. сўмлик етказилган зарар маблағлари ундирилиши таъминланган.
Ҳозирда, фуқаролар ва юридик шахслар фойдасига оид ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Фуқаро У.Т.нинг Андижон вилояти ИИББ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.М. Бўстон тумани ҳокимининг 13.04.2019 йилдаги қарорига асосан “Б.Н.” МЧЖга гидропоника усулида иссиқхона қурилиши учун ажратилган 2,5 гектар ер майдонини вилоят ҳокимлиги ва вилоят архитектура бошқармасида ишловчи танишлари орқали нотурар ер тоифасидан 2 сотихли уй-жой қуриш учун турар жой тоифасига ўзгартириб бериш эвазига 44 000 АҚШ доллари талаб қилиб, келишилган пул ҳисобидан 10 000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев томонидан Бухоро вилоятида халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларни жадаллаштириш борасидаги ишлар ўрганилди.
Хусусан, “Ўзсувтаъминот” АЖ масъуллигида халқаро молия институтлари иштирокида Қоровулбозор тумани “Бўзачи” маҳалласидаги Бўзатов сув иншоотида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишилиб, қурилиш-пудрат корхоналари ҳамда буюртмачи ташкилот вакилларига ишларни лойиҳа ҳужжатлари асосида сифатли бажариш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, Когон туманидаги “Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси” махсус саноат парки фаолияти билан танишилди. Мазкур лойиҳа учун туман ҳудудидан 1000 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига йиллик 478 млн. АҚШ долларлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳамда 3200 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Ўрганишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хусусан, “Ўзсувтаъминот” АЖ масъуллигида халқаро молия институтлари иштирокида Қоровулбозор тумани “Бўзачи” маҳалласидаги Бўзатов сув иншоотида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишилиб, қурилиш-пудрат корхоналари ҳамда буюртмачи ташкилот вакилларига ишларни лойиҳа ҳужжатлари асосида сифатли бажариш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, Когон туманидаги “Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси” махсус саноат парки фаолияти билан танишилди. Мазкур лойиҳа учун туман ҳудудидан 1000 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига йиллик 478 млн. АҚШ долларлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳамда 3200 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Ўрганишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев томонидан Элликқалъа туманида Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний ва Амударё тумаларидан келган ёш тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Тадбирда 60 дан ортиқ ёш тадбиркорлар, хокимият, маҳалла ва банк масъуллари иштирок этди.
Учрашув давомида ёшларнинг стартап лойиҳалари, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда юзага келаётган муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлари эшитилди.
Истиқболли деб ҳисобланган лойиҳалар бўйича 30 нафар ёш тадбиркорга 2 млрд.сўмга яқин кредит ажратилишига, 2 нафарига тўғридан-тўғри, 5 нафарига аукцион орқали ер майдони ажратилишига кўмаклашилди, бу борада масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, туманда фаолият юритаётган банк раҳбарларининг муаммоли кредитлар бўйича ахборотлари эшитилиб, келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган режалар белгилаб олинди.
Бундан ташқари, Элликқалъа туманида ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар томонидан жиноятчиликка қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи танқидий муҳокама қилиниб, камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилиши таъминланди.