Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.8K photos
6.7K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Наманган вилоятида Давлат раҳбари томонидан 05.03.2025 йилда ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлар ижроси ҳамда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш бўйича тасдиқланган “Йўл харита”сида белгиланган тадбирлар шунингдек, Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича жорий йилнинг 2-чораги учун тасдиқланган туман (шаҳар) ва маҳаллалар кесимида “йўл харита”лари ижроси ҳамда ҳудудда кириминоген вазиятни кундалик таҳлил қилиш фаолияти аҳволи ҳамда тергов сифатини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилмоқда.

Хусусан, Бош прокуратура ишчи гуруҳи ташаббуси билан вилоятда 3 та алоҳида ишчи гуруҳлари тузилган ҳолда юқорида қайд этилган масалалар ижросини тегишли идора ва ташкилотлар ҳамда туман (шаҳар)ларга чиққан ҳолда ўрганишларни ташкил этиш шунингдек, коррупцияни олдини олиш юзасидан “йўл харита”си ижросини ўрганиш билан бир қаторда, коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан масъулларга қатор топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, Поп тумани прокуратурасида ташкил этилган ишчи гуруҳи ва мувофиқлаштирувчи штаб фаолияти ўрганилиб, маҳаллаларда ушбу Қарор ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳаққонийлигини ўрганиш ва кунлик назоратни қатъий таъминлаб бориш юзасидан топшириқлар берилди.

Шу каби, Қарор ижроси бўйича аниқланган 329 нафар хотин-қизлар ҳамда ёшларнинг ижтимоий муаммоларини қонуний ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан мутасадди идоралар раҳбарларига бириктирган ҳолда бир ҳафта муддатда маҳаллалар кесимида хонадонбай ўрганиб чиқиш ҳамда ижобий ҳал қилиш чораларини кўриш шунингдек, руҳий касаллар, ичкиликбозлик ва гиёҳвандликка ружу қўйган шахсларни қайта рўйхатдан ўтказиб, улардан мажбурий даволанишга мухтожларини ва тажовузкор руҳий касалларни аниқлаб, мажбурий даволаш чораларини кўриш юзасидан туман Тиббиёт бирлашмаси масъулларига топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳридаги ер усти метро қурилиши доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.

Хусучан, буюртмачи "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва пудратчи "Кўприкқурилиш" АЖлар иштирокида “Метрополитен”нинг 1 ва 2-босқичлари оралиғида жойлашган “Технопарк - Қипчоқ” бекатлари ўртасидаги участкада олиб борилаётган қурилиш ишлари жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида қатор камчилик ва хато ҳолатлар аниқланиб, уларни қисқа муддатларда бартараф этиш, амалга оширилаётган ишлар лойиҳа талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда қайта кўриб чиқилиши ва белгиланган муддатларда сифатли якунланиши бўйича масъул ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди.

Қурилиш ишларининг шаффофлиги, йўловчилар хавфсизлиги ва транспорт инфратузилмасининг барқарорлигини таъминлаш мазкур йўналишдаги фаолиятнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди.

Мазкур соҳадаги ишлар доимий назорат остига олинган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбарининг 05.03.2025 йилда ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлар хусусан, тергов сифатини ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш юзасидан берилган топшириқлар ижроси бўйича Наманган вилоятида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилмоқда.

Жумладан, Поп тумани прокуратураси ва туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчилари ҳамда суриштирувчилари иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилиши аҳволи ўрганилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар шунингдек, амалиётдаги мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилинди, тергов сифати ва иш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман прокуратураси ва ИИБ раҳбарияти, терговчилари ҳамда соҳага масъул ходимлари иштирокида ҳудудда содир этилиб, фош этилмаган жиноятлар танқидий муҳокама қилиниб, жиноятларни иссиқ изидан фош этиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини самарали ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура Кадрлар бошқармаси томонидан Самарқанд вилояти прокуратурасида “Прокуратура органларида кадрларни танлаш, тайинлаш ва тарбиялашнинг айрим масалалари” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Унда Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар, Таранспорт ва Ҳарбий прокуратура, Департамант ва Мажбурий ижро бюроси кадрлар бўлими бошлиқлари иштирок этди.

Семинар давомида прокуратура органларида кадрлар билан ишлаш тармоғи фаолиятини самарали ташкил этиш, хизматга қабул қилиш ва ёш мутахассислар билан ишлаш, касб маҳоратини ошириш ишларини ташкил этиш, маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, кадрлар тармоғида иш юритиш, ҳисоботлар тайёрлаш, кадрлар захирасини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида ёш мутахассислар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилиб, 10 нафар ёш мутахассисларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.

Ўқув-семинар машғулотининг иккинчи қисми амалий тарзда ўтиб, иштирокчилар вилоят прокуратураси маънавият бурчаги, Иштихон, Пастдарғом ва Булунғур тумани прокуратураларида ходимларга яратилган шароитлар билан танишишди.

Бу каби семинар машғулотлари прокуратура органларида кадрлар билан ишлаш борасида ўзаро тажриба алмашишга, соҳада янгича ташаббусларни амалга оширишга хизмат қилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook