Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.8K photos
6.7K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бугун Олий суд Пленуми мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда Олий суд Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ҳамда “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши натижасида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.

Олий суд раиси Б. Исломов раислик қилган йиғилишда Олий суд ва қуйи судларнинг судьялари, Бош вазирнинг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, Бош прокурор, Конституциявий суд ва Судьялар ассоциацияси раислари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича ва Бола ҳуқуқлари бўйича вакилллари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ҳамда Судьялар олий кенгаши, Адвокатлар палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар иштирок этди.

Пленум қарорлари матнлари Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, “Ўзбекистон Республикаси Олий суди ахборотномаси” ва “Куч - адолатда” газетасида эълон қилинади.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жорий йилнинг 16-20 июнь кунлари Бош прокуратура, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Давлат молиявий назорати инспекцияси масъулларидан ташкил топган делегация яширин иқтисодиётга қарши курашишда халқаро илғор тажрибани ўрганиш мақсадида Польша давлатига ташриф буюрди.

Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори кўмагида ташкил этилган мазкур ташриф доирасида Польша Миллий прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш марказий бюроси, Давлат меҳнат инспекцияси, Молия вазирлиги (шу жумладан вазирлик таркибига кирувчи солиқ ва божхона органлари) ҳамда Ижтимоий суғурта ташкилотининг масъулларидан ташкил топган ишчи гуруҳлар билан муҳокамалар ўтказилди.

Ишчи учрашувлар давомида яширин иқтисодиёт, шу жумладан норасмий бандликнинг олдини олиш, қонун бузилиши ҳолатларини эрта аниқлаш ва бунга қарши курашиш бўйича соҳа мутахассисларининг амалий ва назарий малакалари билан танишилди.

Ташриф натижасида ўрганилган амалиётларни Ўзбекистонда қўллаш мамлакатимизда яширин иқтисодиётга қарши курашиш самарадорлигини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

=======

16-20 июня текущего года делегация в составе должностных лиц Генеральной прокуратуры, Департамента по борьбе с экономическими преступлениями и Инспекции государственного финансового контроля посетила Польшу с целью изучения передового международного опыта в сфере борьбы с теневой экономикой.

В рамках данного визита, организованного при содействии Координатора проектов ОБСЕ в Узбекистане, состоялись обсуждения с рабочими группами, состоящими из должностных лиц Национальной прокуратуры Польши, Центрального антикоррупционного бюро, Государственной инспекции труда, Министерства финансов (включая налоговые и таможенные органы при министерстве), а также Института (организации) социального страхования.

В ходе рабочих встреч было проведено ознакомление с практическими и теоретическими навыками специалистов в сфере предотвращения теневой экономики, в том числе неформальной занятости, раннего выявления нарушений законодательства и борьбы с ней.

Применение полученного в результате визита опыта в Узбекистане послужит дальнейшему повышению эффективности борьбы с теневой экономикой в нашей стране.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Олий суд Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Манба: Sevimli.Tv

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев томонидан Тахиатош туман тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли 5 та поликлиникаларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати, коррупция ҳолатларини олдини олиш ва қарши курашиш борасидаги фаолият ўрганилди.

Аниқланишича, бирлашмада кундалик тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмаган, бирлашма биноси ва фуқаролар кутиш жойи таъмир талаб ҳолатга келиб қолган, беморларга бепул дорилар тўлиқ, хужжатлаштирилиб тарқатилмаган, “DMED” электрон тизими, “Ягона электрон тиббий карта", “Электрон рецепт” ва бошқа тизимларга маълумотлар тўлиқ ва ўз вақтида киритилмаган, шифокорлар тизим билан ишлаш борасида тўлиқ маълумотга эга эмас, шифокорлар тўлиқ компьютер техника воситалари билан таъминланмаган, беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида ишлар тўғри йўлга қўйилмаган.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тиббиёт бирлашмасининг “ишонч телефон”лари тўғрисидаги маълумотлар ва коррупция ҳолатига дуч келганда мурожаат қилиш тартиби тушунтирилган тарқатма ва баннерлар кўринадиган жойга ўрнатилмаганлиги, мониторлар орқали коррупция иллатига қарши курашиш тарғиб қилувчи лавҳаларни бериб бориш йўлга қўйилмаганлиги ва бепул дорилар рўйхати тушунарли қилиб ёзилиб, ҳаммага кўринадиган жойларга ўрнатилмаганлиги каби камчиликлар ўрганиш жараёнида бартараф қилиниши таъминланди.

Мониторинг натижаси билан тизимли камчиликларга йўл қўйган масъулларнинг жавобгарлигини ҳал қилиш ва бартараф қилиш бўйича муддатлари белгиланган қатъий топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов бошчилигида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарлари томонидан аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва жойида бартараф этиш мақсадида Жиззах шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда, фуқаролардан жами 34 та мурожаатлар қабул қилиниб, мазкур мурожаатларнинг 8 таси ўз ечимини топиб ижобий ҳал этилди, 1 таси ҳуқуқий тушунтириш орқали қаноатлантирилди ва қолган 25 та мурожаатлар масъуллар томонидан қонуний тартибда кўриб чиқилиши учун назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов бошчилигида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, фаолиятдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоят прокурори томонидан вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи иштирокида Бандихон туманида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда тадбиркорлар томонидан асосан имтиёзли кредитлаш, солиқ тўловлари, электр таъминоти, ер ва нотурар объектлар кадастри, суд ижро масалаларида 15 та мурожаат келиб тушди. Шундан, 6 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилган бўлса, муддат талаб этадиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, кўриб чиқилиши назоратга олинди.

Учрашувда, шунингдек солиқ қарздорлиги юқори бўлган тадбиркорлик субъектларига солиқ тўловларини ўз вақтида тўлаб бориш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook