Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.8K photos
6.7K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоятида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш чоралари кўрилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш, авариявий ўчишларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар Тошкент шаҳрида ўрганилди.

Хусусан, Яшнобод туманида “Кўприкқурилишинвест” АЖ томонидан олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишилиб, ушбу қурилиш ишларини сифатли ва муддатида якунлашда электр энергияси билан бир меъёрда таъминлаш, фавқулотда ўчиш ҳолатларини зудлик билан олдини олиш чораларини кўриш юзасидан ишлар ўрганилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Сўнгра, Олмазор тумани “Islom sivilizatsiya markazi”да олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишилиб, қурилиш давомида бир меъёрида сифатли ҳамда узлуксиз электр энергияси билан таъминлашнинг барча чоралари кўриш юзасидан кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов бошчилигида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, фаолиятдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоят прокурори томонидан вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи иштирокида Қизириқ туманида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда тадбиркорлар томонидан асосан имтиёзли кредитлаш, солиқ тўловлари, электр таъминоти, ер ва нотурар объектлар кадастри, суд ижро масалаларида 20 та мурожаат келиб тушди. Шундан, 7 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилган бўлса, муддат талаб этадиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, кўриб чиқилиши назоратга олинди.

Учрашувда, шунингдек солиқ қарздорлиги юқори бўлган тадбиркорлик субъектларига солиқ тўловларини ўз вақтида тўлаб бориш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook