Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.9K photos
6.71K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан Қуролли Кучлар вазирлик ва идоралари раҳбарияти билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг олис ҳудудларида оммавий сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидаги сайёр қабул ҳам бу борадаги амалий тадбирларнинг мантиқий давоми бўлди.

Унда мутахассислар иштирокида ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари, пенсионерлар ва ёшлар мурожаатлари тингланди.

Келиб тушган жами 78 та мурожаатдан 28 таси жойида ижобий ҳал этилди, 42 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, кўриб чиқиш муддат талаб этадиган 8 та мурожаат ижроси назоратга олинди.

Айни жараёнда ҳарбийларнинг оила аъзолари ва ёшлар, жумладан, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган фуқаролар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Китоблар кўргазмаси ҳам ташриф буюрганлар учун манзур бўлди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
​​Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги фуқаролар фойдасига қарздорликларни ундириш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилда ҳудудий бўлимлар иш юритувига жами 26,7 млрд. сўмлик 35  та ижро ҳужжатлари келиб тушган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 14,6 млрд. сўмлик 20  тадан ортиқ ижро ҳужжатлари амалда тамомланган.

Шунингдек, фуқаролар фойдасига ҳокимликлардан компенсация ундируви билан боғлиқ жами  17 та ижро ишлари келиб тушган бўлиб, жами 8 млрд. 654 млн. сўм маблағлар ундириб берилган.

Мисол учун, суд қарори билан ер участкаси туман ҳокимлигининг келишув битимига асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги сабабли, фуқаро А.Усмоновга компенсация маблағи тўлаб берилиши белгиланган, олиб борилган ижро ҳаракатлари даврида, туман ҳокимлиги ҳисобидан 438,2 млн. сўм ундириб берилди.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятида экологик назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ва ҳудудда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолияти амалий ёрдам кўрсатган ҳолда Сурхондарё вилоятида ўрганилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Термиз туманида ташкил этилган штаб, ишчи гуруҳ ва  масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар, шу жумладан "ижтимоий профилактика" аҳволи ўрганилиб, муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга “йўл харита"лар ижроси, ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирлар ўтказиш борасида масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бухоро вилояти прокурори У.Ҳамдамов томонидан ҳудудларда амалга оширилган кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, "Яшил макон умуммиллий" лойиҳаси доирасида Қоракўл туманидан ўтувчи автомобиль йўлининг бўйида амалга оширилган кўкаламзорлаштириш ишлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, ушбу тумандаги "Мурувват" эркаклар интернат уйида яратиб берилган шарт-шароитлар ва ҳудуднинг ободонлаштириш ишлари аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш давомида, келгусида ушбу яшил ҳудудларда кўчатларни суғориш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасида жиноятчиликка қарши курашиш ва маҳаллаларда ҳавфсиз муҳитни яратиш борасидаги ишлар ҳамда тарғибот гуруҳларининг фаолияти

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook