Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.9K photos
6.71K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Сирдарё вилояти прокурори С.Иматов ва вилоят ИИБ бошлиғи Ф.Ҳайдаровлар иштирокида Сирдарё тумани “Адолат” маҳалласида содир этилган жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди.

Таҳлилларга кўра, туманнинг “Адолат” маҳалласида жорий йилнинг 5 ойида 18 та жиноят қайд этилган, шундан 2 таси олдини олиш мумкин бўлган, 14 таси аниқланадиган ва 2 таси ахборот технологиялари соҳасида содир этилган жиноятларни ташкил этади.

Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда, “Адолат’’ МФЙ “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга маҳалладаги ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, улар билан индивидуал профилактик тадбирлар ўтказиш, шу жумладан, ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилиб, ҳал этилиши юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар масъуллар томонидан ҳудудларга чиққан ҳолда доимий ўрганиб борилмоқда.

Жумладан, Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов ва вилоят ИИБ бошлиғи Ғ.Қодировлар раҳбарлигида Шароф Рашидов туманида содир этилган жиноятлар ҳамда маҳаллалардаги криминоген вазият маҳалла фаоллари ва масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.

Унда, ушбу соҳада ишлар суст олиб борилаётганлиги танқидий кўриб чиқилиб, камчиликларга йўл қўйган ҳудуд масъулларининг жавобгарлиги масаласи ҳал этилиши белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ва ҳудудда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолияти Сурхондарё вилоятида ўрганилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Термиз шаҳрида ташкил этилган штаб, ишчи гуруҳ ва  масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар, шу жумладан "ижтимоий профилактика" аҳволи ўрганилиб, муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга “йўл харита"лар ижроси, ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирлар ўтказиш, ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилиб, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг мавжуд муаммоларини қисқа фурсатларда қонуний ҳал этилиши юзасидан мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Қорақалпоғистон Республикасида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш “Долзарб 90 кунлик” тадбирларини самарали ташкил этиш борасида ишлар тизимли амалга оширилиб келинмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазири Г.Кожабаева ва масъуллар иштирокида Нукус шаҳридаги 6-сонли мактаб фаолияти ўрганилди.

Мактабда, ўқувчиларга билим бериш методик тўғри ташкил этилмаганлиги, тўгараклар фаолияти ва таълим сифати паст эканлиги, психологлар тарбияси оғир ва муаммоли ўқувчилар билан мулоқотни тўғри йўлга қўймаганлиги, фанлар кесимида тематик иш-режалар тузилмаганлиги кабилар аниқланиб, масъулларга хато ва камчиликларни таҳлил қилган ҳолда, қисқа муддатларда бартараф қилиш борасида топшириқлар берилди.

Шунингдек, тадбир жараёнида ўрта мактабларнинг 7-8 синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилган фан олимпиадасининг шаҳар босқичида ўрин олган шу мактаб ўқувчиларига эсдалик совғалари ва дипломлар топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов Хўжаобод туманидаги “Хидирша” маҳалласида бўлиб, жиноятчиликдан холи муҳит яратиш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Маҳалладаги амалий тадбирлар, жумладан, инфратузилмани яхшилаш, иш ўринлари яратиш ва давлат томонидан ажратилган маблағларнинг манзилли сарфланишига оид ишлар изчил давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев ташаббуси билан юнон-рум кураши бўйича жорий йилнинг март ойида Иордания давлатида ўтказилган Осиё чемпионатида 77 кг вазн бўйича Осиё чемпиони ва бир нечта халқаро турнирлар ғолиби А.Варданянга спортдаги ютуқлари учун Учтепа туманидан яшаш хонадони совға сифатида топширилиб, унга келгуси спорт мусобоқаларида зафарлар тилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt