Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбарининг 05.03.2025 йилда ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлар хусусан, тергов сифатини ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш юзасидан берилган топшириқлар ижроси бўйича Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.
Жумладан, Термиз шаҳар прокуратураси ва шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчилари ҳамда суриштирувчилари иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилиши аҳволи ўрганилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар шунингдек, амалиётдаги мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилинди, тергов сифати ва иш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, шаҳар прокуратураси ва ИИБ раҳбарияти, терговчилари ҳамда соҳага масъул ходимлари иштирокида ҳудудда содир этилиб, фош этилмаган жиноятлар танқидий муҳокама қилиниб, жиноятларни иссиқ изидан фош этиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини самарали ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Ўрганишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов томонидан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, бириктирилган маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида Қашкадарё вилояти Ғузор туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Жумладан, масъуллар "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида “Жарариқ” маҳалласидаги эҳтиёжманд оилалар хонадонларига бориб, уларнинг турмуш тарзидаги мавжуд муаммоларни ўрганишди.
Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар фарзандларини таълимга жалб этиш ва уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиб, фан тўгаракларига жалб этиш бўйича манзилли кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Жумладан, масъуллар "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида “Жарариқ” маҳалласидаги эҳтиёжманд оилалар хонадонларига бориб, уларнинг турмуш тарзидаги мавжуд муаммоларни ўрганишди.
Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар фарзандларини таълимга жалб этиш ва уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиб, фан тўгаракларига жалб этиш бўйича манзилли кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов Уйчи туманида жиноятчиликни олдини олиш, энергетика ва қурилиш соҳаларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Хусусан, тумандаги "қизил" тоифада бўлган "Беруний" маҳалласида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, тумандаги паррандачиликка ихтисослашган "Водий кумуш парранда" МЧЖда энергия тежамкор технологиясини жорий этиш ишлари билан танишиб, тегишли тавсиялар берилди.
Бундан ташқари, янги қурилаётган Норин ва Учқўрғон туманларини бир-бирига боғловчи Норин дарёсида амалга оширилаётган кўприк қурилиш ишлари билан танишилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Хусусан, тумандаги "қизил" тоифада бўлган "Беруний" маҳалласида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, тумандаги паррандачиликка ихтисослашган "Водий кумуш парранда" МЧЖда энергия тежамкор технологиясини жорий этиш ишлари билан танишиб, тегишли тавсиялар берилди.
Бундан ташқари, янги қурилаётган Норин ва Учқўрғон туманларини бир-бирига боғловчи Норин дарёсида амалга оширилаётган кўприк қурилиш ишлари билан танишилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан истеъмолчиларни барқарор энергия ресурслари билан таъминлаш мақсадида энергетика тизими корхоналарида ташкил этилган диспетчерлик марказлари ўрганилмоқда.
Хусусан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ диспетчерлик хизмати “Мониторинг маркази” фаолияти ўрганилиб, масъулларга келиб тушган хабарларни қабул қилиш, умумлаштириш, бригадаларни авария рўй берган манзилга ўз вақтида етиб боришини таъминлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилди.
Шу каби, ҳудудларда вилоят ва туман (шаҳар) прокуратуралари томонидан диспетчерлик марказлари, авария бригадаларининг шайлиги кўрилиб, содир бўлган ҳолатларни зудлик билан республика диспетчерлик марказига хабар бериш, улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар берилмоқда.
Барча масъуллар бу борадаги ишларни жойлантириш, ўзларига юклатилган вазифаларни виждонан бажариши ҳамда авария ҳолатларинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган омилларни аниқлаб, уларни бартараф этиш, акс ҳолда қатъий муносабат билдирилиши юзасидан огоҳлантирилди.
Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.