Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54K photos
6.72K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбарининг коммунал соҳада дебитор қисқартириш, хусусийлаштириш, муаммоли кредит ва сувдан фойдаланиш бўйича берилган топшириқлар ижроси юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ташкил этилган штаблар фаолияти ва амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Хусусан, жорий йилнинг 17-18 июнь кунлари 2,2 млрд.сўмлик дебитор қарздорликлари ундирилиб, судларга 548 та даъво аризалари киритилиши таъминланди.

Шу билан бирга, Чилонзор ва Шайхонтоҳур туманларида жойлашган “Янги Жангоҳ Плюс”, “Мохинур коммуналчи”, “Деметра капитал девелопмент” ҳамда “Боғистон коммуналчи” БСКларнинг фаолияти, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари билан танишилди.

Бундан ташқари, 18 нафар фуқароларнинг мурожаати эшитилиб, шундан 14 таси жойида ҳал қилиниб, 4 нафарининг аризалар иш юритувга олинди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бухоро шаҳрининг "С.Раҳимов" маҳалласидаги 2-сон спорт мактаби ҳудудида "Ташаббусли бюджет" дастури асосида спорт яккакурашларига ихтисослашган замонавий спорт зали қуриб, фойдаланишга топширилди.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш мақсадида қурилган янги спорт зали белгиланган муддатда якунланиб, фойдаланишга топширилди. Унда вилоят прокурори, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Бухоро вилояти бўлими раҳбари У.Хамдамов, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ў.Наджимидинов, шунингдек, фахрий мураббийлар ва спортчилар иштирок этди.

Мазкур спорт иншооти замонавий талаблар асосида жиҳозланган бўлиб, 1,3 млрд. сўм маблағ эвазига барпо қилинди. Унда спортнинг эркин ва юнон-рум кураш йўналишлари билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилган.

Эндиликда мазкур спорт зали аҳолига соғлом турмуш тарзини олиб бориш, мунтазам спорт билан шуғулланиш ҳамда жисмоний фаолликни оширишда хизмат қилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Фарғона вилояти прокурори Б.Исмоилов бошчилигида Қўштепа туманидаги “Маданият уйи” биносида сайёр қабул ташкил этилди.

Фуқаролар, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашган мазкур тадбирда мурожаатлар, асосан, суд-ҳуқуқ, ишга жойлашиш, ижро, моддий ёрдам, имтиёзли кредит олиш масалаларга оид бўлди. Уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечими топилди.

Жумладан, қабул жараёнида вилоят прокурори томонидан 25 нафар шахслар қабул қилинди.

Қабул давомида келиб тушган барча мурожаатлар вилоят прокуратураси томонидан ўрганиб чиқиш учун назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбарининг 05.03.2025 йилда ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлар хусусан, тергов сифатини ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш юзасидан берилган топшириқлар ижроси бўйича Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Жумладан, Термиз тумани прокуратураси ва туман бўйича ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчилари ҳамда суриштирувчилари иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилиши аҳволи ўрганилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар шунингдек, амалиётдаги мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилинди, тергов сифати ва иш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман прокуратураси ва ИИБ раҳбарияти, терговчилари ҳамда соҳага масъул ходимлари иштирокида ҳудудда содир этилиб, фош этилмаган жиноятлар танқидий муҳокама қилиниб, жиноятларни иссиқ изидан фош этиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини самарали ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt