Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54K photos
6.72K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 17 июнь куни 332 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 448 та ҳолатда 2,1 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 3 таси алмаштирилди ва 354 таси таъмирланди, 1 012 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 6 910 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 5 767 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 8 та янги трансформатор ўрнатилди, 179 км. тармоқ, 190 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 24 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 6 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 2 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти прокуратураси органларида ходимларнинг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, жисмоний фаоллигини ошириш ва интелектуал салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу йўналишда мини футбол, стол тенниси, шахмат-шашка, сузиш каби спорт турлари бўйича мусобақалар, шунингдек, турли интеллектуал танловлар доимий равишда ташкил этиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон шахмат федерацияси билан ҳамкорликда вилоят прокуратураси органлари ходимлари, уларнинг оила аъзолари ва фахрийлар ўртасида “Уч авлод шахматчилари” мусобақаси ўтказилди.

Кескин ва муросасиз руҳда ўтган ушбу мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда тақдирланди.

Шунингдек, “Умидли ёш шахматчи” ва “Фахрий устоз-шахматчи” номинациялари бўйича ғолиблар ҳам эсдалик совғалари билан мукофотланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятида кўп қаватли турар жой биноларининг сейсмик хавфсизлиги ўрганилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти прокуратурасида ёш мутахассисларнинг тантанали қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сурхондарё вилоятида коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича тасдиқланган “йўл харитаси"да белгиланган тадбирлар ижроси жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Хусусан, "йўл харита”нинг 3-бандига асосан, Ангор туманидаги “Ангор деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖда хизмат сифатини яхшилаш ва “коррупциядан холи соҳага айлантириш” юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Ўрганишда, “Ангор деҳқон бозори” МЧЖга қарашли озиқ-овқат бозори ҳудудидаги автотураргоҳга кириш-чиқишни электрон тизим орқали назорат амалга оширилаётганлиги коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи инсон омилини қисқартиришга хизмат қилаётганлиги алоҳида қайд қилинди.

Шунингдек, бир марталик йиғимлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни онлайн “QR” код орқали тўлаш тизимини жорий этиш, ҳудудни назорат қилиш мақсадида кузатув камераларини тўлиқ ўрнатиш, бозорга тегишли кўчмас мулк объектларини ижарага бериш тизимини рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш бўйича бир қатор топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Бу борадаги ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt