Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54K photos
6.72K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан Жиззах вилоятидаги ҳарбий тузилмаларда ўрганишлар давом эттирилди.

Хусусан, вилоят Миллий гвардия бошқармасида хизмат ўташ шароитлари, навбатчи ва тезкор гуруҳлар, техникалар шайлиги, куч тузилмалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан тезкор ахборот алмашинуви ҳамда фаолиятга доир қатор масалалар ўрганилди.

Жараёнда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг, шу жумладан коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш борасидаги ишлар натижаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Аснода энергия тежамкорлигини таъминлаш, бюджет маблағлари иқтисоди, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимояси, ёшларни ватанпарварлик, қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш юзасидан олиб борилаётган тадбирларга аҳамият берилди.

Шахсий таркиб билан мулоқотлар ўтказилиб, фикр-мулоҳазалари ўрганилди.

Якунида, ўрганилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов раҳбарлигида Бош прокуратуранинг 2025 йил 1-ярмига белгиланган иш режасига асосан вилоят прокуратураси органларида ўтказилган ўрганиш натижалари ҳамда жорий йилнинг 5 ойидаги фаолият якунлари ҳамда келгусидаги долзарб вазифаларни белгилаш юзасидан вилоят прокуратураси ҳайъатининг 4-сонли мажлиси ўтказилди.

Ушбу мажлисда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ҳ.Болтаев, вилоят прокуратураси органларининг барча тезкор ходимлари, Департамент ва Бюронинг вилоят бошқармалари раҳбарияти ҳамда уларнинг ҳудудий бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Вилоят прокуратураси органларининг ҳудудда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоялаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти натижалари кўриб чиқилди.

Танқидий руҳда ўтказилган ҳайъат мажлисида масъуллар маъруза қилиб, амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато-камчиликларга бирма-бир тўхталиб ўтди.

Шунингдек, масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича ижро муддатлари аниқ кўрсатилган ҳолда топшириқлар берилиб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан “Ўзсувтаъминот” АЖ масъуллигида халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича тадбирлар давом эттирилмоқда.

Жумладан, ишчи гуруҳ ташаббуси билан лойиҳалар доирасида қурилиш ишлари амалга ошириладиган объектларнинг лойиҳаолди ва смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш жараёнларини жадаллаштириш юзасидан ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

“Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш Республика маркази”, хорижий ва маҳаллий лойиҳа-қидирув, қурилиш-пудрат корхоналари ҳамда буюртмачи ташкилот вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда лойиҳа ҳужжатларини сифатли ишлаб чиқиш ва “Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш” ахборот тизими билан ишлаш бўйича зарурий тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, семинарда соҳа мутасаддилари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш муддатларини қисқартириш ва кечикишга сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, Фарғона вилояти Фарғона туманидаги “M.M." МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли тош майдалаш ва шағал ишлаб чиқариш цехини ҳисоблагичдан ташқари ноқонуний равишда электр тармоғига улаб, 443 млн. сўмлик 443,5 минг кВт.соат электр энергиясини ўғрилик йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов давомида етказилган зарар тўлиқ қопланган.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
​​Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан мавжуд солиқ қарздорликларини ундириш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида солиқ қарздорлигини ундиришга оид жами 1,2 трлн. сўмлик 60 мингдан ортиқ ҳужжатлар келиб тушган. Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида 34 мингдан ортиқ ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, 557 млрд. сўмлик қарздорлик ундирилган.

Шунингдек, қолдиқдаги ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли 475 та 234,3 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, шундан 329 та 182,6 млрд. сўмлик мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилиши таъминланган. Мазкур мулклар белгиланган тартибда реализация қилиниб, мол-мулк сотувидан тушган маблағлар қарздорлик учун йўналтирилиш таъминланади.

Мисол учун, Жиззах вилояти солиқ бошқармасининг қарорига асосан, қарздор фермер хўжалигининг солиқ қарздорлиги бўйича тумандаги 70,3 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси хатланиб, 46 йилгача бўлган ижара ҳуқуқи 1,1 млрд сўмга электрон онлайн-аукцион савдога чиқарилди.

Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt