Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54K photos
6.72K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сурхондарё вилоятида Давлат раҳбари томонидан 05.03.2025 йилда ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлар ижроси ҳамда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш бўйича тасдиқланган “Йўл харита”сида белгиланган тадбирлар шунингдек, Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича жорий йилнинг 2-чораги учун тасдиқланган туман (шаҳар) ва маҳаллалар кесимида “йўл харита”лари ижроси аҳволи ҳамда тергов сифатини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан амалга оширилган ишлар аҳволини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Бош прокуратура ишчи гуруҳи ташаббуси билан вилоятда 4 та алоҳида ишчи гуруҳлари тузилган ҳолда юқорида қайд этилган масалалар ижросини тегишли идора ва ташкилотлар ҳамда туман (шаҳар)ларга чиққан ҳолда ўрганишларни ташкил этиш шунингдек, коррупцияни олдини олиш юзасидан “йўл харита”си ижросини ўрганиш билан бир қаторда, коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан масъулларга қатор топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилоятида экология ҳамда ижтимоий соҳада қонунлар ижроси устидан назорат аҳволини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Хусусан, Марғилон шаҳри “Наврўз” маҳалласи Айланма йўл мавзесида жойлашган 66,82 гектар “Марказий” қаттиқ маиший чиқинди полигонида амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Полигонга Фарғона ва Марғилон шаҳарлари, Ёзёвон, Қўштепа, Тошлоқ, Олтиариқ ва Риштон туманларида истиқомат қилувчи аҳоли (1,3 млн) ва юридик шахслардан ҳосил бўладиган кунлик ўртача 900 тонна маиший чиқиндилар жойлаштирилади.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 21.04.2025 йилдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-71-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”нинг ижроси бўйича Сурхондарё вилоятида мактабгача ва мактаб таълими соҳасида коррупциянинг олдини олиш ва хавф-хатарларини камайтириш борасида амалга оширалаётган ишлар юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Термиз шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ўрта таълим муассасаларида ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганишда, давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда ва ўз вақтида "t-ish.mehnat.uz" вакансиялар базасига жойлаштирилганлиги, меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, шу жумладан, иш ставкаларини сунъий равишда бўлишдаги коррупциявий омилларни бартараф этилганлиги, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш бўйича тарбиячилар ўртасида ўтказилган аноним сўровлар якуни бўйича тегишли чора тадбирлар белгилаш юзасидан кўрсатмалар берилди

Ишчи гуруҳ ўрганишлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон ва ПҚ-111-сон қарорлари ижроси ҳамда коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашиш, коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш юзасидан “Йўл харита”нинг 5-банди ижроси бўйича Термиз тумани “Сабзипоя ва Айратом” маҳалласида туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан амалга оширилган ишлар тақдимоти муҳокамаси бўлиб ўтди.
 
Хусусан, қарорлар ижроси юзасидан туманнинг криминоген вазияти оғир “Сабзипоя ва Айратом” маҳалласида ижтимоий профилактика соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилнинг 2-чораги учун тасдиқланган “йўл харита”сида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, маҳалла биносида коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашиш, коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича “Йўл харита”нинг 5-банди ижроси юзасидан туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан амалга оширилган ишлар тақдимоти муҳокама қилиниб, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида кредит ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда субсидиялар ажратилиш аҳволи ўрганилганлиги, иш берувчилар томонидан бандлик бўлимига бўш иш ўринлари (вакансия) ҳақидаги маълумотларни тақдим этишда муаммолар бартараф этилганлиги юзасидан масъулларнинг тушунтириш ва изоҳлари эшитилди.

Муҳокама якунида, “Йўл хариталари”да белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан мутасадди идораларнинг раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сурхондарё вилоятида коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан, маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича “йўл харитаси” ижросини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ аъзолари Термиз шаҳар "Яшил дунё марказий деҳқон бозори" МЧЖда ишга туширилган “Рақамли бозор” дастури билан танишди.

Мазкур дастур бозор ва савдо комплексларида коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқариши мумкин бўлган инсон омилини бартараф этиш ҳамда бозор фаолиятида шаффофликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда, ушбу бозорда бир маротабалик йиғимлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни инсон омили иштирок этмайдиган тарзда, шунингдек, онлайн “QR” код билан тасдиқланадиган тўловлар тизими жорий этилганлиги ва бозор ҳудуди тўлиқ кузатув камералари билан жиҳозланганлиги алоҳида эътироф этилиб, ишчи гуруҳ томонидан мазкур дастурни янада такомиллаштириш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt