Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54.1K photos
6.72K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Қашқадарё вилояти прокурори Б.Сайипов томонидан Қамаши туманида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Ўрганишда, туман ички ишлар бўлимида ташкил этилган интеграциялашган кузатув камералари фаолияти, улар орқали жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Шунингдек, "Манғит" маҳалласига борилиб, маҳалладаги “еттилик” фаолияти, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларни жойида ўрганиш ва ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашув ўтказилиб, қарорда белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ва самарали ижросини таъминлаш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб берилди.

Ҳудудда фуқароларнинг турмуш шароити, инфратузилма ҳолати ҳамда ижтимоий масалаларга оид муаммолари ўрганилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев бошчилигида мунтазам равишда оммавий сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Шундай қабуллардан бири Бектемир туманида ўтказилди.

Қабулда шаҳар прокурори, Мажбурий ижро бюроси шаҳар бошқармаси бошлиғи ҳамда шаҳар прокурорининг ўринбосарлари иштирок этишди.  
Мазкур қабулда 50 нафардан ортиқ шахслар иштирок этиб, турли масаладаги муаммолари билан мурожаат қилишди.

Мурожаатларнинг 12 таси суриштирув ва тергов, 14 таси ижтимоий ва иқтисодий, 3 таси суд қарорлари, 2 таси суд қарорларининг ижроси билан боғлиқ ва 24 таси бошқа масалаларни ташкил қилди.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 4 таси жойида ижобий ҳал қилиниб, текшириш талаб этилган 51 та мурожаатлар бўйича қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқиш юзасидан ижрочиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
 
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бугун, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев раҳбарлигида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ва ушбу қарор ижросини самарали ташкил этиш борасидаги 04.04.2025 йилдаги идоралараро Қўшма қарор асосида ишлаб чиқилган “Йўл харита”ларда белгиланган вазифаларни Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ижроси аҳволи танқидий муҳокама қилинди.

Вазирликда таҳлил ва тарғибот гуруҳларининг фаолияти самарали ташкил этилмаганлиги, назорат гуруҳлари фаолияти ўз натижасини бермаётганлиги таъкидланиб, тизимда рақамлаштириш ишларини тўғри йўлга қўйиш, коррупциявий омилларни бартараф қилиш бўйича таъсирчан ва самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш борасида муддатлари белгиланган топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, Президентнинг 19.05.2025 йилдаги “Республикада Соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойиллларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттир чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-88-сон Фармони, “Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳатларни амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-185-сон қарори ижросини ўрганиш юзасидан тузилган ишчи гуруҳларнинг ўрганиш натижалари бўйича ҳисоботлари тингланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурхоновлар томонидан, Сирдарё вилоятида Давлат раҳбарининг 05.03.2025 йилда ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш миллий Кенгаш йиғилишида берган топшириқлари ижроси, коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш бўйича тасдиқланган “Йўл харита”нинг ижроси аҳволи юзасидан ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганиш натижалари танқидий муҳокама қилинди.

Мазкур тадбирда, Республика ишчи гуруҳи аъзолари, вилоят прокурорининг соҳавий ўринбосарлари, вилоят прокуратураси тегишли бўлим ва тармоқ раҳбарлари, ИЖҚК Департамерти, ИИБ ва МИБ вилоят бошқармалари бошлиқлари, вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва молия масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Халқ депутатлари вилоят кенгаши ва Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгаш раиси, ҳудудий ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда вилоятдаги мутасадди идоралар раҳбарлари (масъул ижрочилар) иштирок этишди.

Очиқ ва танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда, тасдиқланган "йўл харита"да белгиланган чора-тадбирлар, шу жумладан, мактабгача таълим ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш, камбағалликни қисқартириш ва бандлик, бозорларни рақамлаштириш, энергетика, кадастр, ичимлик суви таъминоти соҳаларида коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқариши мумкин бўлган омиллар бирма-бир муҳокама қилиниб, “йўл харита”да белгиланган вазифаларнинг ижроси шунингдек, ишни ташкил қилиш билан боғлиқ муаммоли масалалари бўйича ишчи гуруҳ аъзолари ҳисоботлари эшитилди.

Шу билан бирга, тадбир давомида коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқариши мумкин бўлган омилларни бартараф этилиши юзасидан ишчи гуруҳ аъзоларининг мактабгача таълим ва мактаб таълими соҳасида айнан бир ҳудудда ва жамоада бир неча йиллардан буён фаолият олиб бораётган бир гуруҳ таълим соҳаси вакилларини ротация қилиниши, соғлиқни сақлаш соҳасида 0,25-0,5 иш ставкасида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларининг тўлиқ иш ставкасида фаолият юритиши таъминланиши ҳамда тиббиёт ходимлари ва фармацевтика компаниялари ўртасидаги яширин келишувларнинг олдини олиш мақсадида ягона тиббиёт ахборот тизими (DMED)да “Электрон рецепт” модули орқали рецептларни тўлиқ электрон шаклда бериш тартиби жорий этилиши каби масалалар кўриб чиқилиб, қисқа муддатда “Сирдарё тажрибаси”ни оммалаштириш, соҳада фаолиятни жадаллаштириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан мутасадди идоралар раҳбарлари ва масъул ижрочиларга топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бухоро вилояти прокурори У.Хамдамов раҳбарлигида ҳудудий штаблар иштирокида  Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилдаги Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарор ижроси юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ПҚ-1-сон қарор ижроси юзасидан ҳудудий “Йўл харита”лар ижроси ҳамда уларнинг “Платформа”га киритилишида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, масъулларнинг бу борадаги ишларини янада жадаллаштириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook