Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54.1K photos
6.72K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бугун, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штабининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Унда, Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) штаб аъзолари ҳамда бошқа масъуллар иштирок этиб, Президентнинг 01.04.2025 йилдаги ПҚ-133-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, энергия ресурсларни иқтисод қилиш ва йўқотишларни қисқартириш, ресурсларни талон-торож этилишини олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилишда, энергия ресурсларини иқтисод қилиш бўйича белгиланган ташкилий-техник тадбирларни тўлиқ амалга ошириш, йўқотишларни қисқартиришга қаратилган тадбирларни жадаллаштириш ҳамда асосий эътиборни ресурс талон-торож этилишини олдини олишга қаратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, масъулларга аҳоли, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини энергия манбалари билан барқарор таъминлашнинг барча зарур чораларини кўриш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти прокуратураси органлари ходимлар томонидан "14 июнь - Халқаро донор куни" муносабати билан тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, беғараз ёрдам муҳитини кучайтириш, болалар саломатлигини муҳофаза этиш мақсадида “Мен донорман, қон топшир-ҳаёт инъом эт!” шиори остида ташкил қилинган донорлик акциясида фаол иштирок этишди.

Мазкур акция доирасида мунтазам равишда донорлик қилиб келаётган ходимлар вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан  сертифика ва турли-хил совғалар билан тақдирланишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Давлат раҳбари томонидан жорий йилнинг 16 январь куни ўтказилган йиғилишда берилган топшириққа мувофиқ Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ф.Ташпулатовлар раҳбарлигида соғлиқни сақлаш соҳасига хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда, инвестициялар ва экспорт соҳасига масъул бўлган тегишли вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимликлар билан бир қаторда 50 дан ортиқ соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари, вилоят ва унга тенглаштирилган прокурорларнинг ўринбосарлари ҳамда бўлим бошлиқлари иштирок этишди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллигида умумий қиймати 2,4 млрд. долларлик 28 та лойиҳа доирасида 371 млн. доллар хорижий инвестициялар ўзлаштириш режалаштирилган.

Инвестиция маблағларининг 137 млн. доллари 13 та лойиҳа доирасида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция, 233,8 млн. доллари 15 та Ҳукумат кафолати остидаги халқаро молия институтлари маблағларига тўғри келади.

Ўтказилган йиғилишда бу борадаги кўрсаткичлар мавжуд имкониятларни тўлиқ намоён этмаётгани, соҳага кўпроқ хорижий инвестиция жалб қилиш, рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ўзлаштирилиши жадаллаштириш чораларини кўриш лозимлиги таъкидланди.

Инвестиция дастури доирасида вазирлик масъуллигида Навоий, Жиззах, Қашқадарё, Хоразм, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида бирорта ҳам хорижий инвестиция лойиҳалари амалга оширилмаётганлиги, лойиҳасини амалга ошириш гуруҳлари ҳамда лойиҳа координаторлари томонидан олиб борилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Ихтисослаштирилган марказлар томонидан грант маблағлари жалб қилиш, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича муаммоларни қисқа муддатда бартараф этиш, ушбу маблағлар ҳисобидан олиб келинган жиҳозлардан самарали фойдаланиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш якуни бўйича соғлиқни сақлаш соҳасида инвестиция ва экспортни ривожлантириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook