Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.3K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 01.04.2025 йилдаги ПҚ-133-сон қарорига асосан ташкил этилган Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани идоралараро ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида "Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш масалалари" мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, штаб ишини тўғри ташкил этиш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, энергия самарадорлигини ошириш бўйича ишчи гуруҳнинг вазифалари, энергия балансини ишлаб чиқиш, кўрсаткичларни бажариш борасидаги фаолиятни ташкил этиш механизмлари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан туман ҳудудида амалга оширилаётган ишлар жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Жиззах вилоятида экология ҳамда ижтимоий соҳада қонунлар ижроси устидан назорат аҳволи ўрганилмоқда.

Дастлаб, ишчи гуруҳ томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси, ҳамда Шароф Рашидов туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари фаолияти билан танишилди.

Сўнгра, Айдар-Арнасой кўллар тизимидан самарали фойдаланиш, ҳудудда экотуризмни ривожлантириш, экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёси муҳофазасини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда Давлат раҳбарининг 01.04.2025 йилдаги “Ёқилғи - энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора - тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ - 133 - сон қарорига асосан энергия ресурсларини иқтисод қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, кўрилган чора - тадбирлар натижасида жорий йилнинг 10 июнь куни 5,1 МВт қуёш панели, 700 литр гелиоколлектор, 1 дона реактив компенсатор, 210 дона тежамкор ускуналар ўрнатилди ҳамда 664 дона бошқа ташкилий - техник тадбирлар ўтказилди.

Натижада, 1,1 млн кВт соат электр энергияси ҳамда 5,5 млн куб метр табиий газ иқтисод қилинди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 4 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди.

Шу билан бирга, энергия ресурсиларни беҳуда сарфлаш бўйича 10 та ҳолат аниқланиб, 10 та маъмурий чора кўрилди ҳамда олдини олиш бўйича 10 та профилактик ишлар ва тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон ва ПҚ-111-сон қарорлари ижроси ҳамда коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашиш, коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш юзасидан “Йўл харита”нинг 3-банди ижроси бўйича Сирдарё тумани “Бунёдкор” маҳалласида туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан амалга оширилган ишлар тақдимоти муҳокамаси бўлиб ўтди.
 
Хусусан, қарорлар ижроси юзасидан туманнинг криминоген вазияти оғир “Бунёдкор” маҳалласида ижтимоий профилактика соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилнинг 2-чораги учун тасдиқланган “йўл харита”сида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, маҳалла биносида коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашиш, коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича “Йўл харита”нинг 3-банди ижроси юзасидан туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан амалга оширилган ишлар тақдимоти муҳокама қилиниб, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида кредит ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда субсидиялар ажратилиш аҳволи ўрганилганлиги, иш берувчилар томонидан бандлик бўлимига бўш иш ўринлари (вакансия) ҳақидаги маълумотларни тақдим этишда муаммолар бартараф этилганлиги юзасидан масъулларнинг тушунтириш ва изоҳлари эшитилди.

Муҳокама якунида, “Йўл хариталари”да белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан мутасадди идораларнинг раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти прокуратураси органларида хизмат қилаётган ходимлар томонидан болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, онкологик клиникаларда даволанаётган болажонлар манфаатида, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда беғараз ёрдам муҳитини кучайтириш мақсадида “Мен сени донорингман, болажон!” шиори остида донорлик акциясида 105 нафар ходимлар кўнгилли равишда фаол иштирок этишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги фуқаролар манфаатлари юзасидан қарздорликларни ундириш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида бу тоифадаги жами 118,6 млрд. сўмлик 11 260 та ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ишлари юритилган. Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида 9 135 та ижро ҳужжатлари тамомланиб, 29,8 млрд. сўм амалда ундирилган.

Бундан ташқари, давлат ва бюджет ташкилотлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобидан 3 530 нафар фуқаролар фойдасига 24,1 млрд. сўм маблағлар ундириб берилган.

Шу билан бирга, фуқаролардан фуқаролар фойдасига ундирилиши лозим бўлган 2 394 та ижро ҳужжатлари бўйича 3,7 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилиши таъминланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook