Bosh prokuratura
37.4K subscribers
54.3K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ва ҳудудда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолияти амалий ёрдам кўрсатган ҳолда Ангор туманида ўрганилди.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан туманда ташкил этилган штаб, ишчи гуруҳ ва  масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар, шу жумладан "ижтимоий профилактика" аҳволи ўрганилиб, муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, туманнинг криминоген вазияти оғир "Наврўз","Қорақир" ва "Янги турмуш" маҳаллаларида “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга “йўл хариталар” ижроси, ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирлар ўтказиш, ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов Самарқанд вилояти Самарқанд туманида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси ва аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишларни ўрганмоқда.

Хусусан, “Янгижой” маҳалласи марказида ташкил этилган Тоғ-кон геология вазирлиги ташаббуси билан барпо этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказидаги тикув цехи фаолияти билан танишилди.

Бундан ташқари, Янгибоғ гузари ва “Жўйи Сой” маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оилалар хонадонига борилиб, уларнинг даромад манбаи, вояга етмаган болаларининг таълим олиш жараёнлари, томорқадан самарали фойдаланиш ишлари ўрганилди.

Шунингдек, аҳоли томонидан ташкил қилинган гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш, сунъий уруғлантириш, сутни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишилиб, мутассадиларга тармоқ фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook