Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.3K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов жорий йилнинг 5 ойи якуни бўйича Андижон шаҳридаги "қизил тоифа"га тушган 11 та маҳаллалар ҳудудида "Криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш борасидаги тадбирлар самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги Қўшма қарор ҳамда "2025 йилда Андижон шаҳар ҳудудида криминоген вазияти энг оғир маҳаллаларда жиноятларнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишлаш Дастури" ижроси бўйича белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан маҳалла фуқаролари билан учрашди.

Учрашувда ишчи гуруҳ аъзолари ва мутасаддилар, шунингдек, маҳалла еттилиги, ходимларнинг ҳар бири масъул этиб белгиланган соҳалар бўйича 11 та маҳаллада хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш юзасидан қабул қилинган Қўшма қарорда белгиланган вазифалар бўйича амалга оширилаётган кундалик ижтимоий профилактик тадбирлар (шу жумладан хатлов жараёнининг бориши) бўйича тушунтиришлар берилиб, йўл қўйилаётган сусткашлик ҳолатларини бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ва ҳудудда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолияти амалий ёрдам кўрсатган ҳолда Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида ўрганилди.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан туманда ташкил этилган штаб, ишчи гуруҳ ва  масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар, шу жумладан "ижтимоий профилактика" аҳволи ўрганилиб, муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, туманнинг криминоген вазияти оғир "Дўстлик" ва “Юртдош” маҳаллаларида “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга “йўл хариталар” ижроси, ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирлар ўтказиш, ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эффект новых подходов к занятости и профилактике правонарушений

Интервью прокурора управления по надзору за исполнением законодательства о несовершеннолетних Генеральной прокуратуры Дилзоды Довудовой

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бандлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасида янгича ёндашувлар

Бош прокуратура вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси прокурори Дилзода Довудова интервьюси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти прокуратураси томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга яшаш шароитини яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов раҳбарлигида соҳага масъул мутасадди такшилотлар иштирокида Зарбдор туманида фаолият юритиб келаётган фермерлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда, аграр соҳада олиб борилаётган ислоҳатлар ҳамда соҳада йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар муҳокама қилиниб, ҳосилдорликни ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифатини яхшилаш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов Самарқанд вилояти Пайариқ туманида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ижроси ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар билан танишмоқда. 

Хусусан, тумандаги "Paradise White gold textile" корхонаси томонидан эҳтиёжманд оилалардаги ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланганлиги ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида олиб борилаётган фаолияти билан танишилди.

Шунингдек, "Зарафшон" маҳалласида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилалар хонадонига борилиб, уларни камбағалликдан чиқариш ва турмуш шароитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди ҳамда мавжуд муаммолар ечими юзасидан манзилли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори M.Абдухакимов томонидан аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда юзага келаётган масалалар юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, аҳолини ичимлик суви бўйича дебитор қарздорликни камайтириш, нореал қарзорликларни аниқлаш юзасидан ҳудудларда хатлов ўтказиш, истеъмолчилар орасида тўлов интизомини шакллантириш борасида тарғибот ишларини олиб бориш бўйича вилоят ҳамда туман (шаҳар) масъулларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Якунида, масъулларнинг хисоботлари ва таклифлари тингланиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатларини ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида банк ундирувлари бўйича жами 1,5 трлн. сўмлик 51 мингдан ортиқ ижро ишларидан 23 мингдан ортиғи тамомланиб, 626 млрд. сўмлик ундирувлар амалга оширилган.

Шунингдек, 203,8 млрд. сўмлик 565 та гаров мулки аукцион савдосига чиқарилди ва банклар фойдасига ундирув амалга оширилди.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг ижро варақасига асосан, "Ikromi Ilxom savdo qurilish servis" хусусий корхонасидан "Ипак йўли" АИТБ Умар минтақавий филиали фойдасига 3,5 млрд. сўм ундириш белгиланган, ижро ҳаракатлари давомида гаровдаги турар ва нотурар бинолар ҳамда автотранспорт воситалари хатланиб, электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook