Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.4K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, Фарғона вилояти Фарғона туманидаги “Y.M.B.S” ХК раҳбари Б.Р. корхонага қарашли макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехидаги электр ҳисоблагични ички схемаларига қўлбола мослама “чип” ўрнатган ҳолда ташқи таъсир кўрсатиб, 323,1 млн. сўмлик 359 минг кВт.соат электр энергиясини ўғрилик йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан корхона раҳбари Б.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов давомида етказилган зарар тўлиқ қопланган.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бугун, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев Тўрткўл туман прокурори ва масъулларнинг туман марказий ҳиёбонидаги ноқонуний қурилишлар, ҳиёбондаги экологик муҳитга етказилган зарар ва антисанитария ҳолатларини  бартараф қилиш бўйича амалга ошириладиган Чора-тадбирлар режаси тақдимоти билан танишди.

Боғни обод масканга айлантириш, туман аҳолисининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига кенг имкониятлар яратиш, кўкаламзорлаштириш бўйича қўшимча ва таклифлар билдирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ва ҳудудда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолияти амалий ёрдам кўрсатган ҳолда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида ўрганилди.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан туманда ташкил этилган штаб, ишчи гуруҳ ва  масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар, шу жумладан "ижтимоий профилактика" аҳволи ўрганилиб, муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, “Ойдин” маҳалласида “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга “йўл хариталар” ижроси, ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирлар ўтказиш, ижтимоий-иқтисодий муаммолари ҳамда ИИБ тергов ва навбатчилик қисми фаолияти ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 9 июнь куни 311 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 420 та ҳолатда 1,8 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 6 таси алмаштирилди ва 145 таси таъмирланди, 685 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 4 249 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 3 108 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 5 та янги трансформатор ўрнатилди, 202 км. тармоқ, 222 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 11 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 6 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 3 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook