Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.4K photos
6.75K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Навоий вилояти прокурори А.Муллажанов томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари билан биргаликда Навоий шаҳрида оммавий сайёр қабули ўтказилди.

Қабулда 40 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этиб, прокуратура органларига 13 нафар шахслардан турли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Тадбир давомида, келиб тушган мурожаатларни ҳал этиш юзасидан мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси устидан назорат ўрнатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов Ғаллаорол туманида фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш ва ўз вақтида ҳал этиш мақсадида учрашув ўтказди.

Учрашувда 27 нафар тадбиркорлардан фаолиятида юзага келаётган 24 та масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 4 нафар тадбиркорнинг мурожаатлари жойида ўз ечимини топган бўлса, қолган 20 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб этганлиги боис, масъулларга йўналтирилиб, ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қашқадарё вилояти прокурори Б.Сайипов томонидан ёқилғи-энергетика соҳасида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, энергия соҳасида вужудга келган дебитор қарздорликларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи, ўзбошимчалик билан уланиш ва ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари, соҳада тўлов интизомини мустаҳкамлаш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш режа кўрсаткичларининг бажарилиши аҳволи атрофлича танқидий муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, муҳокама жараёнида коммунал хизматлар кўрсатиш, айниқса ичимлик сувидан вужудга келган қарздорликларни сўндириш, соҳада тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва бошқарув сервис компаниялари фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликларга алоҳида тўхталиб, бу борада масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Якунига кўра, муҳокама қилинган масалалар бўйича билдирилган таклифлар инобатга олингани ҳолда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятида Давлат раҳбари томонидан 05.03.2025 йилда ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлар ижроси ҳамда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш бўйича тасдиқланган “Йўл харита”сида белгиланган тадбирлар шунингдек, Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича жорий йилнинг 2-чораги учун тасдиқланган туман (шаҳар) ва маҳаллалар кесимида “йўл харита”лари ижроси аҳволи ҳамда тергов сифатини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан амалга оширилган ишлар аҳволини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Бош прокуратура ишчи гуруҳи ташаббуси билан вилоятда 3 та алоҳида ишчи гуруҳлари тузилган ҳолда юқорида қайд этилган масалалар ижросини тегишли идора ва ташкилотлар ҳамда туман (шаҳар)ларга чиққан ҳолда ўрганишларни ташкил этиш шунингдек, коррупцияни олдини олиш юзасидан “йўл харита”си ижросини ўрганиш билан бирга қаторда, коррупцивий хавф-хатарларни олдини олиш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан масъулларга бир қатор топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Инсон қадри ва қонун устуворлиги - фаолиятимиз бош мезони - Навоий вилояти прокурори А.Муллажанов

"Халқ сўзи" газетаси, 06.06.2025 й., № 114

Манба: "Халқ сўзи" нашри

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook