Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов Сирдарё вилоятида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ижроси ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар билан танишмоқда.

Хусусан, вилоят прокуратураси томонидан мазкур йўналишда амалга оширилган назорат тадбирлари соҳага масъул тармоқ раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди.

Ўтган даврда вилоят прокуратураси ва унинг қуйи тизимлари томонидан мазкур соҳада олиб борилган назорат тадбирларида 254 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан масъул идораларга 15 та тақдимномалар киритилган, шунингдек, 169 нафар мансабдор шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган.

Масъуллар ўрганиш давомида, Мирзаобод туманида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилалар хонадонига борилиб, уларни камбағалликдан чиқариш ва турмуш шароитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди хамда мавжуд муаммолар ечими юзасидан манзилли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилишга, шунингдек, фуқароларнинг фойдасига ундирувларни ташкил этиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 9 533 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 8 972 таси ҳал қилиниб, 4 835 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 2 208 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Жойларда ташкил қилинган сайёр ва оммавий қабулларда 160 нафар шахслар қабул қилиниб, мурожаатлари тингланган, ундирув ишлари олиб борилган.

Мисол учун, ижро ҳужжатига асосан, ундирувчи фуқаро М.Имонбердиевага қарздор У.Жўраевдан 15,3 млн. сўмлик алимент пуллари ундириб берилган.

Шунингдек, Ангрен шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Джураевага “Ўзбеккўмир” АЖ ҳисобидан 24,3 млн. сўмлик иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияс масъул ходими Ф.Набиев ва Навоий вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Р.Рахматов томонидан Навоий шаҳрида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Хусусан, шаҳардаги 3-сонли оилавий поликлиникада ташкил этилган ягона тиббиёт ахборот тизимида (DMED) “Электрон рецепт” модули орқали беморларга рецептларни электрон шаклда бериш жараёни билан танишилди.

Шунингдек, шаҳар “Саҳоват” МЧЖга қарашли деҳқон бозорида автотураргоҳга кириш-чиқишни назорат қилувчи электрон кузатув тизими фаолияти ҳамда нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш бўйича бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганишлар ўтказилди.

Бундан ташқари, вилоят ички ишлар бошқармасида ташкил этилган ситуацион таҳлилий маркази фаолияти билан ҳам танишилиб, масъул ходимларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 5 июнь куни 317 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 458 та ҳолатда 3,2 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 4 таси алмаштирилди ва 447 таси таъмирланди, 2 031 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 4 983 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 3 805 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 7 та янги трансформатор ўрнатилди, 192 км. тармоқ, 227 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 12 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 5 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 3 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X