Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурхановлар томонидан Давлат раҳбарининг жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берган топшириқлари ҳамда ҳудудларда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича тасдиқланган “йўл харита”си ижросини Самарқанд вилоятида ўрганиш натижалари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Унда коррупцияга қарши курашиш, унга қарши муросасиз муҳитни шакллантириш борасида “Самарқанд тажрибаси”ни яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимоти ҳам муҳокама қилинди. 

Хусусан, коррупцияга қарши ҳуқуқий онг ва маданиятни болаликдан шакллантириш, ҳар ойда битта давлат ташкилотида коррупциявий хавф-хатарларни чуқур таҳлил қилиш, ҳар ойнинг 1-5 кунлари барча ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш тадбирларини олиб бориш, олий таълим муассасалари талабалари, давлат хизматчилари ва комплаенс-назорат тизими ходимларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги билимларини ошириш, комплаенс-назорат тузилмалари ходимлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар эътироф этилди.

Шу билан бирга, йиғилишда “йўл харита”да белгиланган айрим тадбирларнинг масъул идоралар томонидан бажарилиши кечикаётганлиги танқид остига олинди.

Йиғилиш якунида “йўл харита”да белгиланган тадбирлар ижросини ўз муддатларида сифатли таъминлаш шунингдек, вилоятни коррупциядан холи ҳудудга айлантириш борасида тегишли идораларнинг таклифлари муҳокама қилинди ва уларни амалиётга жорий қилиш чораларини кўриб чиқиш бўйича масъул идоралар раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов Жалақудуқ туманига бориб, "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида "Қашқар" маҳалласида ўзига бириктирилган оилалар холидан хабар олди.

Хусусан, маҳалланинг инфратузилмаси, ушбу маҳаллада яшовчи эҳтиёжманд оилаларга яратилган шароитлар ҳамда туман ва вилоят ташкилотларидан бириктирилган раҳбарлар томонидан оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Сўнгра, бириктирилган оилаларнинг хонадонларига борилиб, мазкур хонадон аъзоларининг даромад манбаини яратиш ва мавжуд даромад манбаларини ривожлантириш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди ҳамда совғалар топширилди.

Бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 21.04.2025 йилдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-71-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган “йўл харитаси”нинг ижроси бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “йўл харитаси” ижроси бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамда кўп тармоқли марказий поликлиникасида ўрганишлар ўтказилди. 

Ўрганишда мазкур ташкилотлардаги беморларга пуллик хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқиш, дори-дармон ва тиббий буюм воситаларини мақсадли сарфланиши, иш ставкаларини тақсимлашда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, беморларга ўрин (койка)ларни ажратишда шаффофликни таъминлаш бўйича тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Хусусан, ишчи гуруҳ аъзолари тиббиёт бирлашмасида ишга туширилган рақамлаштириш дастури билан танишди.

Мазкур дастур тиббиёт муассасаларида коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқариши мумкин бўлган инсон омилини бартараф этиш ҳамда фаолиятда шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

Ишчи гуруҳнинг вилоятдаги ўрганишлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook