Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов раҳбарлигида ичимлик сувидан бўлган дебитор қарздорликларни камайтириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Хусусан, вилоятнинг тегишли ташкилотлари ҳамда туман (шаҳар) масъуллари иштирокида ичимлик суви ва оқова хизматлардан фойдаланганликлари учун ўз вақтида тўловларни амалга ошириш, дебитор қарздорликларни камайтириш, сув ҳисоблагич ускуналарини ўрнатилишини жадаллаштириш, ноқонуний истеъмолни олдини олиш масалалари муҳокама қилиниб, вилоятда ичимлик суви ва оқова хизматларидан бўлган дебитор қарздорлик 142,6 млрд. сўмни ташкил этиб, қарздорлик йилдан йилга ортиб бораётганлиги танқид қилинди.

Йиғилишда якунида, масъулларнинг ҳисоботлари тингланди ҳамда туман (шаҳар)ларда штаб ташкил қилиш, кунлик ундирув ва истеъмолчиларни сув ҳисоблагич ўрнатишини мониторинг қилиш масалаларини таҳлил қилиб бориш юзасидан зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудида фаолият юритувчи атмосфера I ва II тоифага кирувчи корхоналарда атмосфера ҳавоси муҳофазаси бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари ҳамда шаҳарда фаолият юритувчи саноат корхоналари вакиллари иштирок этишди.

Маълум бўлишича Тошкент шаҳрида 433 та, Тошкент вилоятида эса 594 та I ва II тоифага кирувчи саноат корхоналари фаолият юритиб, 2025 йилнинг ўтган даврида шаҳар ҳудудидаги 407 та корхоналар, Тошкент вилоятидаги 383 та корхоналар томонидан чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилиши таъминланган.

Йиғилишда фильтрлар ўрнатилмаган ҳолда фаолият юритаётган саноат корхоналари огоҳлантирилди ҳамда 2025 йилнинг куз-қиш мавсумига қадар Тошкент шаҳридаги барча саноат корхоналарида чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилиши юзасидан топшириқ берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Аввал хабар қилинганидек, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд вилоятида коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича тасдиқланган “йўл харита”сида белгиланган тадбирлар ижроси жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Жумладан, "йўл харита”нинг 3-бандига асосан Самарқанд тумани электр тармоқлари бўлимининг истеъмолчилар билан ишлаш муҳандисларини техник воситалар (body camera) билан таъминланганлиги аҳволи ўрганилди, соҳа мутахассислари билан ўзаро фикр алмашиниб, фаолиятни янада самарали ташкил этиш, ҳудудда энергияни тежаш дастурлари ижроси ва тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

Мазкур бўлимда ходимларнинг техник воситалар билан таъминланганлиги, коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи инсон омилини қисқартиришга хизмат қилаётганлиги алоҳида қайд қилинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд тумани прокуратураси ва ички ишлари органларида тергов сифатини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Жумладан, туман прокуратураси ва Самарқанд туман бўйича ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчилари ҳамда суриштирувчилари иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилиши аҳволи ўрганилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар шунингдек, амалиётдаги мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилиниб, тергов сифати ва иш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман прокуратураси ва ИИБ раҳбарияти, терговчилари ҳамда соҳага масъул ходимлари иштирокида вилоят ҳудудида содир этилиб, фош этилмаган қотиллик жиноятлари танқидий муҳокама қилиниб, тезкор-қидирув тадбирларини самарали ташкиллаштириш юзасидан топшириқлар берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook