Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича навбатдаги ўрганиш ишлари Иштихон туманида ўтказилди.

Хусусан, туманнинг криминоген вазияти оғир “Иштихон” ва “Халқобод” маҳаллаларига борилиб, ижтимоий профилактика соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йил 2-чораги учун тасдиқланган “йўл харита”сида кўрсатилган тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Ҳудудда жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши кескин курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш, жиноятлардан холи ҳудудга айлантириш борасида ҳамда ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жинотятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, аниқланган ижтимоий-иқтисодий муаммоларини тез фурсатларда бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, туманда янги ташкил этилган “ҳуқуқ-тартибот маскани”га борилиб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишилди ва профилактика бош инспекторининг жорий ҳолат юзасидан ҳисоботи эшитилиб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича галдаги ўрганишлар Самарқанд туманида ўтказилди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш бўйича тасдиқланган “йўл харита”ларида белгиланган вазифалар бўйича амалга оширилаётган манзилли чора-тадбирларнинг шаҳар прокуратураси ҳузурида доимий фаолият кўрсатувчи шаҳар идоралараро мувофиқлаштириш штабида ишчи гуруҳ аъзоларининг ҳисоботлари эшитилди ҳамда Қарор ижросини таъминлашда ижтимоий профилактика соҳасидаги муаммоларни ҳал қилинишида сусткашликка йўл қўйилаётганлиги кўрсатиб ўтилди.

Бундан ташқари, мазкур Қарор ижроси юзасидан ички ишлар, миллий гвардия, маҳалла, ёшлар ва бошқа мутасадди идоралар масъулларининг таклифлари эшитилиб, қарорда белгиланган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни олдини олишга қаратилган вазифалар яна бир бор таъкидланиб, фаолиятни янада жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Бу борадаги ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Д.Кадиров раҳбарлигида Сирдарё вилоятида Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов, Сирдаре вилояти прокурори С.Иматов ҳамда мутасадди идора ва ташкилотлар ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, қурилиш соҳасида қонунийлик ҳамда сейсмик хавфсизликни таъминлаш, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, бюджетга қўшимча маблағларни жалб қилиш борасида Президентимизнинг қабул қилинган фармон ва карорлар ижроси аҳволи танқидий муҳокама қилинди.

Йиғлиш давомида масъулларнинг ҳисоботларни тингланиб, уларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook