Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.9K photos
6.53K videos
12.3K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
​​Давлат бюджетидан ажратилган субсидия маблағлари айрим мансабдор шахслар томонидан талон-торож қилинганлиги фош этилди.

Фарғона вилояти прокуратураси томонидан давлат бюджети ҳисобидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидиялар ажратишга доир соҳавий қонун ҳужжатлари ижроси аҳволи ўрганилганда, Фарғона шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимининг мансабдор шахслари томонидан 29 нафар ҳақиқатда ишсиз бўлмаган шахсларга 145 млн. сўмлик субсидиялар асоссиз равишда берилганлиги, шунингдек, субсидия ажратиш ҳақида мурожаат қилмаган 8 нафар шахсларга 34,2 млн. сўмлик субсидиялар қонунга хилоф равишда ажратилганлиги аниқланди.

Шу билан бирга, субсидия олиш учун ҳақиқатда мурожаат қилмаган фуқаролар номига уларнинг хабарисиз "гўёки" уларга субсидия асосида 21 млн. сўмлик тикув машиналари берилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштирилиб, маҳсулотлар ўзлаштирилганлиги маълум бўлди.

Оқибатда Фарғона шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими мансабдор шахслари ва бошқалар томонидан 213 млн. сўмлик жуда кўп миқдордаги давлат бюджети ҳисобидан ажратилган субсидия маблағлари талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарори ижроси ҳамда жойларда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолиятининг ташкил этилиши бўйича Термиз шаҳрида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, криминоген вазияти оғир бўлган шаҳардаги “Боғишамол” маҳалласида қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилиб, “Маҳалла еттилиги” ва бошқа масъул мутасаддиларга “ижтимоий профилактика”, “намунавий хавфсиз кўча” ва “намунавий хавфсиз йўлаклар”ни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, пробацияда турган шахсларни ижтимоий муаммоларини ўрганиш, ишсизлар муаммоларини ҳал этиш, мактабларда давомад бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда уларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида жисмоний шахслар ҳамда юридик шахсларнинг вакилларининг мурожаатлари қабул қилиниб, айримлари жойида ижобий ҳал қилиниб қаноатлантирилган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари эса алоҳида назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Наманган вилояти прокуратураси томонидан Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт майдончасида минифутбол, стол тенниси, 100 ва 1000 метрга югуриш ҳамда шахмат-шашка спорт турлари бўйича “Вилоят прокурори кубоги” мусобақаси ташкил этилди. Мазкур мусобақада вилоят прокуратураси органларининг 143 нафарга яқин ходими иштирок этди.

Хусусан, спортнинг мини футбол тури бўйича 76 нафар ходим қамровидаги 8 та жамоа ўртасида қизғин ва муросасиз кечган ўйинларда вилоят прокуратураси маҳкамаси ходимларидан таркиб топган жамоа фахрли биринчи ўринни эгаллаб, вилоят прокурори кубогини қўлга киритган бўлса, Давлатобод, Чуст тумани прокуратураси ходимларидан таркиб топган жамоа 2-ўринга, Наманган шаҳар прокуратураси ходимлари жамоаси 3-ўринга муносиб деб топилди.

Шунингдек, спортнинг стол тенниси, шахмат ҳамда шашка тури бўйича ҳам ғолиблар аниқланди ва мусобақа якунидаги тантанали тадбирда вилоят прокурори У.Мадрахимов томонидан совға, диплом ва медаллар билан тақдирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Республика ишчи гуруҳи ва туман мутасадди ташкилотлари раҳбарлари иштирокида Сурхондарё вилояти Бойсун тумани "Юқори Мачай" маҳалласида оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабулда Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Ф.Рахматуллаев 30 нафардан ортиқ фуқароларни қабул қилиб, улардан турли масалалар бўйича жами 11 та мурожаатлар келиб тушди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 3 таси, шу жумладан 1 та жамоавий мурожаат жойида ижобий ҳал қилинди ҳамда ўрганиш талаб этадиган 8 та мурожаат бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси устидан назорат ўрнатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов раҳбарлигида вилоят прокуратураси органларининг барча тезкор ходимлари иштирокида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилди.

Хусусан, йиғилишда ижтимоий профилактика, намунавий хавфсиз кўча ва намунавий хавфсиз йўлакларни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув камералари ҳамда хонадонларни ташвиш тугмалари билан қамраб олиш, пробация назоратида турган шахсларнининг ижтимоий муаммоларини ўрганиб бориш, ишсизлар бандлигини таъминлаш борасида аниқ кўрсатмалар берилиб, йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш чораларини кўриш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, коррупцияга қарши курашишнинг кескин чораларини кўриш, яширин иқтисодиётни йўқ қилиш, қонунийликни таъминлашда йўл қўйилган хато ва камчиликларга тўхталиб бу борада масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Йиғилиш якунига кўра, муҳокама қилинган масалалар бўйича билдирилган таклифлар инобатга олингани ҳолда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг 21.04.2025 йилдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–71-сон Фармонига асосан ишлаб чиқилган Андижон вилоятида коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан, маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича “Йўл харита”сининг ижроси юзасидан вилоят травматология-ортопедия шифохонасида коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқариши мумкин бўлган омиллар ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook