Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.9K photos
6.53K videos
12.3K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Наманган вилоятида йўл қурилишига оид давлат дастурларининг ижроси ўрганилди.

Хусусан, Норин дарёси устидан ўтадиган умумий узунлиги 481,5 метр бўлган кўприк қурилиши, шунингдек, “Наманган эркин иқтисодий зонаси” ҳудудидаги автомобиль йўллари ва Тўрақўрғон туманида жойлашган “Ибрат” саноат зонасидаги 3,7 км. узунликдаги ҳамда Чуст туманидаги “Сабзазор” саноат зонасидаги 20,2 км. масофада қурилаётган йўлларнинг смета-лойиҳалари кўриб чиқилди.

Сўнгра, “Ташаббусли бюджет” дастурининг 2025 йилнинг биринчи мавсумида энг кўп овоз тўплаган ҳудудлардан бири - Тўрақўрғон туманидаги “Шохидон” маҳалласида 4,4 км. узунликдаги ички кўчада амалга оширилаётган асфальтлаш ишлари ҳам ўрганилди. Ишчи гуруҳ маҳалла аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг фикр ва таклифлари эшитилди.

Бундан ташқари, Чуст туманидаги “Қурнос-Ғова” умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлининг қурилиши ва лойиҳа-смета ҳужжатлари билан яқиндан танишилди.

Якунида, барча объектларда қурилиш ишлари сифати, ҳаракат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлаш зарурлиги таъкидланиб, мутасадди ташкилотларга аниқ тавсия ва тегишли топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигида Сирдарё вилоятида "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Китоб давлат ўрмон хўжалиги томонидан "Тошкент – Самарқанд” темир йўлининг Сирдарё вилоятидан кесиб ўтувчи 3470 - 3479 км қисмида ташкил этилган дарахтзорлар аҳволи ўрганилди.

Сўнгра, Сирдарё тумани Бахт шаҳри ҳудудидаги “Яшил жамоат парки” билан танишилиб, масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сирдарё вилояти прокурори С.Иматов раҳбарлигида вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъулларининг аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Мирзаобод тумани аҳолиси учун сайёр қабул  ўтказилди.

Сайёр қабулда 48 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, уларнинг 19 нафари бевосита вилоят прокурорининг қабулида бўлди.

Мурожаатларнинг 4 таси жойида ижобий ҳал этилиб, 1 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 14 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш учун ижроси назоратга олинди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов бошчилигида Янгиҳаёт туманининг "Чортоқ" маҳалласида 990 ўринга мўлжалланган замонавий мактаб биносида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишилди.

Ўрганиш давомида, масъул идора ва ташкилот раҳбарларига қурилиш ишларини тез фурсатларда ва сифатли якунлаш ҳамда янги ўқув йилида мактаб ўқувчиларининг сифатли таълим олишлари учун зарур барча шарт-шароитларни яратиш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook