Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.4K photos
6.51K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокуратуранинг прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан тергов сифатини янги босқичга олиб чиқиш, суриштирувчи ва терговчиларнинг назарий-амалий билим ва кўникмаларини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи бевосита Сирдарё вилоят прокуратураси органларида ўрганилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ аъзолари Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон ва Мирзаобод туманларида бўлиб, терговчиларнинг иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов сифати ҳамда жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатларининг олиб борилиши аҳволи ўрганилиб, тергов сифатини янада ошириш  бўйича  тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, айниқса оғир ва ўта оғир жиноятларнинг содир этилиш сабаб ва омилларини тезкорлик билан аниқлаш ҳамда бартараф қилиш муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда Президентнинг 01.04.2025 йилдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сон қарорига асосан энергия ресурсларини иқтисод қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 13 май куни 6,9 МВт қуёш панели, 400 литр гелиоколлектор, 1 дона реактив компенсатор, 626 дона тежамкор ускуналар ўрнатилди ҳамда 755 дона бошқа ташкилий-техник тадбирлар ўтказилди.

Натижада, 8,8 млн кВт соат электр энергияси ҳамда 6,1 млн куб метр табиий газ иқтисод қилинди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 7 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди.

Шу билан бирга, энергия ресурсларни беҳуда сарфлаш бўйича 20 та ҳолат аниқланиб, 20 та маъмурий чора кўрилди ҳамда олдини олиш бўйича 1 та профилактик ишлар ва тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Бухоро вилоятида энергия самарадорлигини ошириш бўйича илмий-техникавий ўрганишлар давом этмоқда.

Олимлар ва соҳа мутахассислари томонидан ўрганишлар давомида амалда яратилган иқтисод қилиш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида жоийга чиққан ҳолда тегишли соҳадаги истеъмолчилар иштирокида амалий семинарлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, Бухоро шаҳридаги “Бухоро Металл Савдо Барака” МЧЖга қарашли газ тўлдириш шохобчасига 50 га яқин бошқа газ қўйиш шохобча раҳбарлари ва вакиллари иштирокида амалий семинар ташкил этилди.

Унда, автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида “Босим сўндириш блоки”ни ўрнатиш орқали атмосферага чиқариб юборилаётган ташланма газларни ушлаб қолиш ва ундан қайта фойдаланиш мумкинлиги ҳамда бошқа иқтисод қилиш манбалари батафсил тушунтириб берилди.

Шунингдек, “Бухоро Шухрат савдо” оилавий корхонасига қарашли нонвойхонада 30 дан ортиқ ушбу фаолият тури билан шуғулланувчи тадбиркорлар иштирокида ностандарт газ ускунасини замонавий тежамкорига алмаштиришнинг афзалликлари бўйича амалий семинар ўтказилди.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятида "хавфсиз маҳалла" тамойили ижроси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook