Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Бухоро вилоятида энергия самарадорлигини ошириш бўйича илмий-техникавий ўрганишлар давом этмоқда.
Хусусан, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Олот туман штабининг фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга энергия ресурсларидан ноқонуний ҳолатларни фош этиш, ресурсларни иқтисод қилиш борасидаги ишларини янада кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, туманда йирик истеъмолчи ҳисобланган "Аму-Бухоро машина каналларидан фойдаланиш бошқармаси"га қарашли Олот туманидаги "Аму-Бухоро-2 насос станцияси" ҳамда “Masdar” (БАА) компанияси томонидан 250 МВт қуёш панели ва 63 МВт/соат қувватли энергия сақловчи аккумулятор батареяли электр станциясида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, энергия ресурсларини иқтисод қилиш борасида тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан йирик корхоналар, трансформатор пунктлари, подстанциялар, юқори босимли газ тақсимлаш қурилмалари кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook