Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 13 май куни 301 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 481 та ҳолатда 3 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.
Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 5 таси алмаштирилди ва 360 таси таъмирланди, 1 841 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 4 982 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 2 900 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 12 та янги трансформатор ўрнатилди, 238 км. тармоқ, 169 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 20 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.
Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 11 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 6 та жиноят ишлари қўзғатилди.
Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Бош прокуратуранинг прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан тергов сифатини янги босқичга олиб чиқиш, суриштирувчи ва терговчиларнинг назарий-амалий билим ва кўникмаларини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи бевосита Сирдарё вилоят прокуратураси органларида ўрганилмоқда.
Хусусан, ишчи гуруҳ аъзолари Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон ва Мирзаобод туманларида бўлиб, терговчиларнинг иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов сифати ҳамда жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатларининг олиб борилиши аҳволи ўрганилиб, тергов сифатини янада ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, айниқса оғир ва ўта оғир жиноятларнинг содир этилиш сабаб ва омилларини тезкорлик билан аниқлаш ҳамда бартараф қилиш муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.