Ўзбекистон Республикасининг “Ўрмон тўғрисида”ги Қонуни талабларини жойларда тўлақонли амалга ошириш, ўрмон фондини сақлаш ва ривожлантириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, ноқонуний дарахт кесилишларининг олдини олиш, ўрмонларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш, қайта тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш масалалари доимий назоратга олинган.
Шунингдек, ўрмон ҳудудларида ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний иншоотларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича ҳам тегишли чоралар кўрилмоқда.
Прокуратура органлари томонидан ўрмон қонунчилигига риоя этилиши юзасидан ўрганишлар ўтказилиб, соҳага дахлдор ташкилотларга ноқонуний қурилмаларни бузиб ташлаш ва бунга йўл қўймаслик бўйича аниқ тавсиялар берилмоқда.
Ўрмон майдонларини кенгайтириш, маҳсулдорлигини ошириш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш - асосий вазифалардандир.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Бош прокурор Сурхондарёлик спортчилар билан учрашди.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошeвнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи давом этмоқда.
Ташриф давомида Жарқўрғон туманида вилоят прокурори ташаббуси билан ташкил этилган Кураш спорт клуби ва ўқувчи ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди ҳамда машғулот жараёнларини бeвосита кузатди.
Спорт кураши трeнeрлари ҳамда мусобақаларда юқори натижаларни қайд этган спортчилар эътироф этилди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси ҳамда жойларда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолиятининг ташкил этилиши бўйича ҳудудларда амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.
Хусусан, криминоген вазияти оғир бўлган Жарқўрғон туманининг “Сурхон соҳили”, Қумқўрғон туманининг “Ариқошган”, "Тўда" ва “Сурхон соҳили” маҳаллаларида қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилиб, “маҳалла еттилиги” ва бошқа масъул мутасаддиларга “ижтимоий профилактика”, “намунавий хавфсиз кўча” ва “намунавий хавфсиз йўлаклар”ни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, пробацияда турган шахсларни ижтимоий муаммоларини ўрганиш, ишсизлар муаммоларини ҳал этиш, мактабларда давомат бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда уларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хусусан, криминоген вазияти оғир бўлган Жарқўрғон туманининг “Сурхон соҳили”, Қумқўрғон туманининг “Ариқошган”, "Тўда" ва “Сурхон соҳили” маҳаллаларида қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилиб, “маҳалла еттилиги” ва бошқа масъул мутасаддиларга “ижтимоий профилактика”, “намунавий хавфсиз кўча” ва “намунавий хавфсиз йўлаклар”ни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, пробацияда турган шахсларни ижтимоий муаммоларини ўрганиш, ишсизлар муаммоларини ҳал этиш, мактабларда давомат бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда уларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов раҳбарлигида вилоят прокуратураси органларининг барча тезкор ходимлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш ва соҳада йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, меҳнат ва ижро интизоми юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилди.
Хусусан, йиғилишда коррупцияга қарши курашиш бўйича тузилган йўл харита ижроси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳамда Президентнинг ПҚ-1-сон ҳамда ПҚ-111-сон қарорлари ижроси аҳволи атрофлича танқидий муҳокама қилинди.
Муҳокама жараёнида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, коррупцияга қарши курашишнинг кескин чораларини кўриш, яширин иқтисодиётни йўқ қилиш, қонунийликни таъминлашда йўл қўйилган хато ва камчиликлар, меҳнат ва ижро интизомига алоҳида тўхталиб, бу борада масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.
Йиғилиш якунига кўра, муҳокама қилинган масалалар бўйича билдирилган таклифлар инобатга олингани ҳолда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хусусан, йиғилишда коррупцияга қарши курашиш бўйича тузилган йўл харита ижроси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳамда Президентнинг ПҚ-1-сон ҳамда ПҚ-111-сон қарорлари ижроси аҳволи атрофлича танқидий муҳокама қилинди.
Муҳокама жараёнида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, коррупцияга қарши курашишнинг кескин чораларини кўриш, яширин иқтисодиётни йўқ қилиш, қонунийликни таъминлашда йўл қўйилган хато ва камчиликлар, меҳнат ва ижро интизомига алоҳида тўхталиб, бу борада масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.
Йиғилиш якунига кўра, муҳокама қилинган масалалар бўйича билдирилган таклифлар инобатга олингани ҳолда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармасининг қидирув шуъбаси томонидан иш юритувдаги ижро ҳужжатлари бўйича қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулкларини аниқлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ўтган 4 ойда жами 202 нафар, шу жумладан апрель ойида 49 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорларга нисбатан қидирув эълон қилинган, шунингдек, ўтган давр мобайнида 175 нафар қидирувда бўлган қарздор фуқаролар топилган ва ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочиларига топширилган.
Қидирув тадбирлари натижасида топилган шахсларнинг 108 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, 42 нафар фуқаролардан 259 млн. сўм алимент қарздорлиги ундирилди.
Ҳозирда қидирув эълон қилинган алимент тўловчи қарздорларнинг 41 нафари суд ҳужжати иш юритувга қабул қилинишидан аввал чет давлатларга чиқиб кетганлиги аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича халқаро шартномалар асосида сўровномалар юборилган.
Мисол учун, суд қарорига асосан 3 нафар фарзандига алимент тўламаган С.Хушвақтов 13.05.2025 йилда ўтказилган "тонг" тадбирида топилиб, ҳозирда ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.