Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 12 май куни 310 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 521 та ҳолатда 3,1 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.
Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 14 таси алмаштирилди ва 454 таси таъмирланди, 2 814 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 4 545 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 2 900 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 6 та янги трансформатор ўрнатилди, 242 км. тармоқ, 223 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 18 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.
Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 16 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 6 та жиноят ишлари қўзғатилди.
Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Фарғона вилояти прокурори Б.Исмоилов ва ИИВ ўринбосари Б.Абдуллаевлар раҳбарлигида масъуллар иштирокида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида мақсадли кўрсаткичларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, “намунали хавфсиз йўлак” ва “намунали хавфсиз кўча”ларни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, “маҳалла еттилиги” томонидан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида фаолиятни янада жадаллаштириш, “қизил” ва “сариқ” тоифали маҳаллалар бўйича мутасадди идораларнинг масъулларига бир қатор топшириқлар берилиб, ижросини алоҳида назоратга олиш бўйича қатъий вазифалар юклатилди.
Тадбир сўнггида топшириқлар ижросига масъул раҳбарларнинг тушунтириш ва изоҳлари эшитилди, йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, уларни қисқа фурсатларда бартараф этилишини таъминлаш топширилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Йиғилиш давомида мақсадли кўрсаткичларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, “намунали хавфсиз йўлак” ва “намунали хавфсиз кўча”ларни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, “маҳалла еттилиги” томонидан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида фаолиятни янада жадаллаштириш, “қизил” ва “сариқ” тоифали маҳаллалар бўйича мутасадди идораларнинг масъулларига бир қатор топшириқлар берилиб, ижросини алоҳида назоратга олиш бўйича қатъий вазифалар юклатилди.
Тадбир сўнггида топшириқлар ижросига масъул раҳбарларнинг тушунтириш ва изоҳлари эшитилди, йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, уларни қисқа фурсатларда бартараф этилишини таъминлаш топширилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан Қўрғонтепа туманига борди.
Хусусан, туманнинг “Мустақилликнинг 15 йиллиги" ва “Маъмуробод” маҳаллаларидаги кўчаларда “ҳавфсиз кўча” ва “хавфсиз йўлак”лар ташкил этиш, 2025 йил 2-чорак учун мўлжалланган “йўл харитаси”да қайд этилган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъулларнинг ҳисоботи жойида тингланиб, ҳудудда жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши кескин курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш, жиноятлардан холи ҳудудга айлантириш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, ички ишлар, миллий гвардия, маҳалла, ёшлар ва бошқа мутасадди идоралар масъулларининг таклифлари эшитилиб, қарорда белгиланган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни олдини олишга қаратилган вазифалар яна бир бор таъкидланиб, фаолиятни янада жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Бундан ташқари, маҳаллаларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва қурилиш ишлари билан танишилиб, масъулларга қурилиш ишларини жадаллаштириш ва ишлар сифатини яхшилаш юзасидан топшириқлар берилди.