Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.7K photos
6.52K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бугун, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида энергия самарадорлигини оширишни илмий-техникавий жиҳатдан таҳлил қилиш мақсадида профессор-ўқитувчилар ва соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи Бухоро вилоятида ўрганишларни бошлади.

Ишчи гуруҳ ва илмий ходимлар билан бирга энергия ресурсларини иқтисод қилиш, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратининг янги механизмларини жорий этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокамасига бағишланган республика штабининг сайёр йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда, 5 та йўналишда ишчи гуруҳлар тузилиши, улар томонидан вилоятда энергетика тизимини илмий ёндашувларга таянган ҳолда ўрганиб чиқиб, соҳада мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш юзасидан асослантирилган таклифларни тақдим этиш бўйича топшириқлар берилди.

Куннинг иккинчи ярмида, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Бухоро шаҳар штабининг фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга энергия ресурслари йўқотилиши юқори бўлган ҳудудларда рейд тадбирларини ўтказиш, ресурсларни иқтисод қилиш борасидаги ишларини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, Бухоро шаҳридаги йирик истеъмолчи ҳисобланган “Камалак Шабнам Текс” қўшма корхонаси ва “Нигора” МЧЖ фаолиятлари билан танишилиб, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, энерготежамкор ускуналар, қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, “Бухорошаҳаргаз” газ тақсимлаш бўлимидаги газ тақсимлаш станциясида бўлиб, истеъмолчиларга газни барқарор етказиб бериш ва тармоқлардаги йўқотишларни қисқартириш бўйича вазифалар юклатилди.

Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook