Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.8K photos
6.7K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ва мутасадди идоралар вакиллари иштирокида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш юзасидан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, Бош прокурор ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев иштирокида Чирчиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорига бириктирилган ёшлар ўзларининг саволлари, муаммолари билан бевосита Ҳарбий прокурорга мурожаат қилиб, тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар, тавсияларга эга бўлдилар.

Шунингдек, ёшларга мамлакатимиз ривожи, истиқболи учун ўз ҳиссаларини қўшишлари Ватан олдидаги бурч эканини фаол ёшлар мисолида атрофлича тушунтириб ўтилди.

Тадбир давомида ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан қабул ташкил қилиниб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Жорий йилнинг 26 май куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Светлана Артикованинг БМТ Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатлари халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлиги тармоғи (CASC) координатори Карен Крамер ва Ўрта Осиё бўйича Минтақавий ваколатхонаси раҳбари Ашита Миттал билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида томонлар CASC тармоғи доирасида ҳуқуқий соҳада шаклланган ҳамкорлик алоқаларининг бугунги кундаги ҳолати ҳамда уни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар.

Жумладан, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш, хусусан қалбаки дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш борасида келишувга эришилди.

Учрашув иштирокчилари бўлиб ўтган мулоқотнинг ҳуқуқий соҳада ўзаро алоқаларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишида янги туртки бўлишини таъкидладилар.

==========

26 мая текущего года в Генеральной прокуратуре состоялась встреча заместителя Генерального прокурора Республики Узбекистан Светланы Артиковой с координатором Сети международно-правового сотрудничества стран Центральной Азии и Южного Кавказа (CASC) Карен Крамер и Региональным представителем Управления ООН по наркотикам и преступности в Центральной Азии Ашитой Миттал.

В ходе диалога стороны обсудили текущее состояние взаимодействия в правовой сфере в рамках сети CASC и приоритетные направления его дальнейшего развития.

В частности, рассмотрены вопросы расширения сотрудничества в сфере противодействия и предупреждения преступности, в том числе незаконному обороту фальсифицированной медицинской продукции.

Участниками встречи отмечено, что состоявшийся диалог придаст новый импульс дальнейшему развитию и укреплению правовых взаимоотношений.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Ш.Қосимов ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Абдуҳамидов иштирокида назорат қилувчи ва бошқарув органларининг идоралараро йиғилиши ўтказилди.

Унда иқтисодий соҳадаги долзаб масалалар, шунингдек, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 йилдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сон қарори ижроси аҳволи муҳокама қилинди.

Идоралараро йиғилишда давлат харидлари бўйича масъул ташкилотларнинг вазифаларини бажаришда йўл қўйиб келган қамчиликлари, қонунни четлаб ўтиш учун яратилган шарт-шароитлар танқидий кўриб чиқилиб, бу борадаги назорат механизмини тўлиқ амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шу каби, Вазирлар Маҳкамасининг 200-сон қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентлар бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларига амал қилиниши, рухсат сўраб берилган мурожаатларни рад этилиши ёки қаноатлантирилишида регламент талабларини бузиш, қонун ҳужжатлари ижросини бажаришда сусткашликка йўл қўйиш ҳолатларига алоҳида тўхталиб ўтилиб, бу борада мажбурият юклатилган масъулларнинг изоҳлари  кўриб чиқилди.

Йиғилиш якуни бўйича қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, қонунбузилиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида тегишли ташкилотларга вазифаларни белгилаб берилиб, йиғилиш қарори қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook