Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.8K photos
6.7K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бугун Тошкент вилояти прокурори бошчилигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят прокуратураси, вилоят ҳокимлиги ИИБ, ДХХ, Миллий гвардия, Департамент ва Бюронинг вилоят бошқармалари раҳбарлари, туман (шаҳар) прокурорлари, уларнинг ўринбосарлари, ИИБ бошлиқлари ва бошқа ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, соҳалар кесимида йўл қўйилаётган хато ҳамда камчиликлар танқидий таҳлил қилинган ҳолда муҳокама қилинди.

Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда профилактик тадбирларни мунтазам равишда ўтказиш, терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ҳаракатларини олиб боришда қонунийликни таъминлаш юзасидан зарур топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, хизмат вазифасига юзаки ва масъулиятсизлик билан қараб, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган ходимларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида "Байроқ остида бирлашамиз!" – ёшлар фестивалига старт берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ижро ҳужжатларига асосан, қарздор ва уларнинг мол-мулкларини ҳамда болаларни қидириб топиш мақсадида, қидирув фаолияти амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 85 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздор фуқаролар топилиб, ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочиларига топширилган.

Шунингдек, қидирув эълон қилинган алимент тўловчи қарздорларнинг 128 нафари чет элда эканлиги аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича сўровномалар юборилган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг май ойида суд ва бошқа органларнинг ижро ҳужжатларига асосан қарздор жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган 872 та автотранспорт воситаларига нисбатан қидирув эълон қилиниб, ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 503 та автомашиналар хатловга олинди ва вақтинча сақлаш учун жарима майдончаларига жойлаштирилди.

Мисол учун, Жарқўрғон туманида фаолият юритиб келаётган "Servis-Mega story" МЧЖнинг кредит қарздорлигини ундириш мақсадида, жамиятга тегишли бўлган “Cobalt” русумли автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилиниб, олиб борилган тезкор қидирув натижасида, автотранспорт воситаси Фарғона вилоятидан топилган.

Эндиликда, автотранспорт воситаси электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилишга қаратилган тизимли назорат ва профилактика тадбирлари амалга оширилмоқда.

Биргина Бухоро вилояти Ромитан туманида ўтказилган ўрганишлар давомида, ҳудудда жойлашган 5 та археология ёдгорлигига турли сабабларга кўра жами 291,4 млрд. сўмлик жиддий шикаст етказилганлиги аниқланди.

Хусусан, ноқонуний қазиш ва бузиш ишлари олиб борилганлиги сабабли, ўрта асрларга оид “Тепа 9” археология мероси объектига 269,6 млрд. сўмлик, “Қалаи Муллабектепа” ёдгорлигига 19,7 млрд. сўмлик, “Амиртепа” ёдгорлигига 1,1 млрд. сўмлик, “Хўжа Ҳаққитепа” ёдгорлигига 832 млн. сўмлик ва “Тепа-5” ёдгорлигига 202 млн. сўмлик зарар етказилган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-67-сон Фармони ижроси юзасидан ушланган ва тергов остида бўлган шахснинг конституциявий процессуал ҳуқуқларини тушунтириб берувчи кўргазмали материал тайёрланди.

Кўргазмали материал билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Ҳурматли азиз инсонлар, унутманг, Янги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг муҳим кафолатидир.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда кураш бўйича прокурор кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида ички ва ташқи туризм ривожланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлим давлат ижрочиси С.Сирожиддиновнинг ўз фаолияти давомида амалга ошираётган ижро ҳаракатлари, алимент бўйича вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бошқа турдаги ундирувларни ташкил этиш борасидаги бажариб келаётган ишлари тўғрисида тайёрланган кўрсатув

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Комментарий к Указу Президента "О совершенствовании механизмов государственного контроля и внедрении системы "цифровой энергоконтроль" в топливно-энергетической отрасли".

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг "Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва “рақамли энергоназорат” тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Фармонига шарҳ.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда Жиззах вилояти 2-секторлари масъулларининг ўрни ва аҳамияти катта бўлмоқда, ҳудудларда эса аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлида сезиларли ва кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ишларнинг давоми сифатида вилоят прокурорининг навбатдаги сайёр қабул ва ёшлар билан учрашуви Зарбдор тумани “Оқбулоқ” маҳалласида ўтказилди.

Сайёр қабулда 89 нафар фуқаролардан 95 та турли масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Шундан тикув машиналари, ортопедик воситалар ва спорт кийим-кечаклари билан таъминлашда ёрдам бериш ҳақидаги 43 та мурожаат жойида қаноатлантирилди.

Шунингдек, қабул давомида 14 нафар фуқароларга тадбиркорлик фаолияти учун кредит маблағлари ажратилиши тўғрисида сертификатлар берилиб, тумандаги бир гуруҳ ташаббускор қишлоқ хўжалиги ходимлари тақдирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook