Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан судларнинг жисмоний ва юридик шахслардан истеъмол қилинган энергия ресурслари учун мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги қарорларини ижросини таъминлашда муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 2 663 та ижро ҳужжатлари бўйича 12,2 млрд. сўм қарздорлик таъминотчи корхоналар фойдасига амалда ундирилиб, ижро ишлари тамомланган.
Амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан жами 110,6 млрд. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, шундан 87,6 млрд. сўмлик мулклар электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.
Бундан ташқари, истеъмол қилинган энергия ресурсларидан бўлган 706,1 млн. сўм қарздорлик ундируви белгиланган тартибда қарздорларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловларига қаратилган.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда ёшларни тўғри йўлга йўналтириш, уларни жамиятга нафи тегадиган шахс қилиб тарбиялаш мақсадида, назорат ҳудудидаги "Муборак" гарнизонида "Жасорат мактаби" ўқув йиғини ташкил этилди.
Вилоятнинг 100 нафар уюшмаган ёшлари иштирок этган мазкур йиғин жорий йил 15 майдан 24 май кунига қадар 10 кун давом этиб, бу давр мобайнида ёшлар Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисмда ўзларини ҳам маънан, ҳам жисмонан чиниқтириш машқларидан ўтдилар.
2023 йил 24 май куни ушбу ўқув йиғини якунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
"Жасорат мактаби" ўқув йиғини иштирокчиларининг кўрсаткичлари натижаси бўйича ташкил этилган тадбирда вилоятнинг қатор мутасадди идора вакиллари билан Қарши ҳарбий прокурори иштирок этиб, машғулотларда ўзини ҳар томонлама намунали кўрсата олган ёшларга профилактик ҳисобдан чиқариш бўйича тавсияномалар ва эсдалик совғалар билан тақдирлади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Вилоятнинг 100 нафар уюшмаган ёшлари иштирок этган мазкур йиғин жорий йил 15 майдан 24 май кунига қадар 10 кун давом этиб, бу давр мобайнида ёшлар Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисмда ўзларини ҳам маънан, ҳам жисмонан чиниқтириш машқларидан ўтдилар.
2023 йил 24 май куни ушбу ўқув йиғини якунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
"Жасорат мактаби" ўқув йиғини иштирокчиларининг кўрсаткичлари натижаси бўйича ташкил этилган тадбирда вилоятнинг қатор мутасадди идора вакиллари билан Қарши ҳарбий прокурори иштирок этиб, машғулотларда ўзини ҳар томонлама намунали кўрсата олган ёшларга профилактик ҳисобдан чиқариш бўйича тавсияномалар ва эсдалик совғалар билан тақдирлади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM