Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.8K photos
6.7K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Мамлакатимиздаги барча умумтаълим муассасаларида 2022-2023 ўқув йили якунланиши муносабати "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар прокурорлари ҳудудлардаги умумтаълим мактабида ташкил этилган байрам тантанасида иштирок этиб, катта ҳаёт йўлига қадам қўяётган битирувчи ёшларнинг келгусидаги ўқиш ва ишларига муваффақиятлар тилаб, Давлатимиз раҳбарининг табригини ўқиб эшиттирилди ва барча ўқувчи-ёшларни, битирувчиларни, уларнинг устозлари ва ота-оналарини ушбу сана билан муборакбод этилди.

Шунингдек, ўқув йили давомида фаол ва намунали бўлган ҳамда аъло баҳоларга ўқиган ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

Тадбир битирувчи ўқувчилар, ўқитувчиларнинг илм-фан, билим олиш, ватан ҳақидаги жўшқин чиқишлари, куй-қўшиқлар янграши билан ўзгача байрамона тус олди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сирдарё вилояти прокурори Иматов Савид бошчилигида Гулистон тумани “Соҳил” маҳалласи аҳолиси билан сайёр қабул ҳамда ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Қабулда 55 нафар фуқаролар қатнашиб, шундан 41 нафар фуқароларнинг 41 та масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.

Ушбу мурожаатларнинг 15 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 3 тасига тушунтириш берилди, қолган 23 таси муддатли назоратга олиниб, тегишли мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар берилди.

Тадбир давомида фуқароларга 4 та ногиронлик аравачалари, 2 та эшитиш мосламалари, 1 та ҳасса, 2 та компьютер жамланмалари ва 1 та пайвандлаш ускунаси берилди.

Тадбир сўнггида, туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг миллий кураш тури бўйича "Прокурор кубоги" мусобақаси ҳам ўтказилиб, ғолиб ва совриндорларга диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг, вилоят прокурори “МISS MILEDI” МЧЖнинг тикувчилик фаолияти билан танишиб, ишчи ходимлар ҳамда ишсиз аёллар билан суҳбат қилди ва уларга яратилган шароитларни ўрганди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятида Бош прокурорнинг қабулида бўлган фуқароларнинг мурожаатлари ечим топмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатобод туманида аёллар бандлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ишлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хоразм вилояти прокурори Мурадхон Ахмедов бошчилигида Ҳазорасп тумани "Карвак" маҳалласида аҳоли билан сайёр қабул ташкил этилди.

Қабулда 63 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Ушбу мурожаатларнинг 18 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 5 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, ўрганиш вақт талаб қиладиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

Қабул доирасида 2 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 2 та ҳасса, 2 та қўлтиқ тайёқ, 2 та юриш мосламаси, 4 нафар фуқарога даволанишлари учун бепул ордер олиб берилиши таъминланди.

Мазкур қабулда нафақат Ҳазорасп тумани аҳолиси, балки бошқа туманларда яшовчи фуқаролар ҳам ўз мурожаатларини билдиришди.

Хусусан, Хива туманида яшовчи фуқаро Б.Олимов ўзи яшаётган "Нурли ҳаёт " кўчасига қум шағал аралашмаси ётқизилишига амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаати шу жойнинг ўзида тегишли мутахассислар иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, ишлар бошлаб юборилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятида ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook