Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ва Тошкент ҳарбий прокуратураси ходимлари болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда кам таъминланганлар саломатлигини яхшилашга қаратилган "Мен донорман" хайрия қон топшириш акциясида қатнашишди.
Инсоннинг ҳаётини асраб қолиш кўпинча қон қуйиш жараёни билан боғлиқ. Қон эса кимё лабораторияларида ишлаб чиқилмайди, у инсон организмидаги бебаҳо неъмат. Фақат яхши инсонларнинг ёрдами билангина оғир аҳволдаги беморларни ҳаётга қайтариш, уларнинг умрига умр қўшиш мумкин.
Кейинги йилларда бундай савоб амални бажараётган инсонларнинг сони тобора ортаётгани қувонарли. Қолаверса, донорликнинг афзалликлари бўйича турли акция, тарғибот тадбирларининг ҳам кўпайгани эзгу ишга бош қўшаётганлар сони ошишига туртки бўлмоқда.
Соғлом киши учун қон топшириш мутлақо хавфсиз. Сабаби, инсон организмида одатда 4,5-5 литр қон бўлади ва ундан 200 ёки 400 мл олинади. Организмда эса камайган қон миқдорини 36 соат ичида тўлиқ тиклаб олиш хусусияти мавжуд. Энг муҳими, артериал гипертония хасталигининг олдини олиш, моддалар алмашинувини яхшилаш ва иммун тизимини мустаҳкамлашда қон топширишнинг аҳамияти катта.
Инсоннинг инсонга қон топширишдек олий даражадаги ҳадяси бўлмаса керак. Бу орқали кимгадир ҳаёт бағишлаш – энг савоб ишлардан бири саналади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 11-12 май кунлари Тошкент шаҳрида Бош прокуратура ва “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида “Мураккаб коррупцион жиноятларни тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортиш доирасидаги янги тенденциялар” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Тадбирда Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг марказий ва ҳудудий тармоқлари ходимлари иштирок этишди.
Тренинг машғулотида халқаро экспертлар сифатида таклиф қилинган АҚШнинг собиқ прокурорлари Г.Уэдл ва Б.Гринберг ҳамда Словениянинг коррупцияга қарши курашиш комиссияси собиқ раҳбари Г.Клеменчичлар қатнашишди.
Хорижий экспертлар томонидан иштирокчиларга мураккаб коррупциявий жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш жараёнларида амалга оширилаётган янги тенденциялар ҳақида АҚШ ва бошқа етакчи хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси ва амалиёти мисолида тушунтиришлар берилди.
Хусусан, мазкур тоифадаги жиноят ишлари бўйича тезкор қидирув тадбирларини ўтказиш, молиявий маълумотларни мониторинг ва таҳлил қилиш, гувоҳлар билан ишлаш ва уларни ҳимоя қилиш, параллель молиявий текширув ўтказиш, халқаро сўровлар юбориш, активларни аниқлаш ва уларни хориждан қайтириш, далиллар мақбуллигига риоя қилиш, шахсларнинг, шу жумладан юридик шахсларнинг жавобгарлигини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида аниқ мисоллар асосида маълумотлар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида хорижий экспертларва иштирокчиларга мураккаб коррупциявий жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш ҳамда параллель молиявий текширувлар ўтказиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ҳақида тақдимотлар қилинди.
Тадбир якунида ўзаро тажрибалар ҳақида фикр ва мулоҳазалар алмашинилди.

Расмий баёнот
Ижтимоий тармоқларда эркак киши ўз фарзандларини қийноққа солаётганлиги ҳақида видеохабарлар тарқалган.
Аниқланишича, 2022 йилнинг сентябрь ойида Тошкент вилояти Янгийўл тумани "Гулистон" маҳалласида яшовчи 30 ёшли А.Н. (эркак) оилавий келишмовчиликлар турмуш ўртоғи Н.Ф.дан ўч олиш мақсадида 2 ёшли фарзандини муттасил равишда турли қийноқларга солиб, ушбу жараённи уяли телефон аппаратига видеога олиб ижтимоий тармоқларга тарқатган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 13 май куни Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “а” банди (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳридаги мактаб ўқувчиларини автомашина уриб юборганлиги ҳақида видеохабарлар тарқалган.
Аниқланишича, 2023 йил 15 май куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи 19 ёшли С.Х. (эркак) “Damas” русумли автомашинада “Тинчлик” кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, йўлни кесиб ўтаётган 14 ёшли 2 нафар мактаб ўқувчиларини уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Пиёдалар автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олишган ва тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасига олиб келинган.
Мазкур ҳодиса юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда Олмалиқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ушбу терговга қадар текширув иши Бош прокуратура томонидан назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Аниқланишича, 2023 йил 15 май куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи 19 ёшли С.Х. (эркак) “Damas” русумли автомашинада “Тинчлик” кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, йўлни кесиб ўтаётган 14 ёшли 2 нафар мактаб ўқувчиларини уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Пиёдалар автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олишган ва тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасига олиб келинган.
Мазкур ҳодиса юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда Олмалиқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ушбу терговга қадар текширув иши Бош прокуратура томонидан назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Бухоро вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан электр энергияси ва табиий газ истеъмолидан бўлган қарздорликларни ундириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида мазкур тоифадаги ижро ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 1 237 та ижро ҳужжати тамомланиб, 33,3 млрд. сўм миқдордаги қарздорлик ундирилган.
Шунингдек, амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 12,5 млрд. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, шундан 8,6 млрд. сўмлик мулклар электрон-онлайн савдоларга чиқарилган.
Бундан ташкари, 10 нафар қарздорнинг 15,8 млн. сўмлик миқдоридаги қарздорлик суммалари уларнинг иш ҳақларига қаратилган ҳамда ҳисоб рақамларига инкассо қўйилган.
Мисол учун, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, ундирувчи “Ҳудудгазтаъминоти” АЖ фойдасига қарздор “Inshoot Turxol Agro” МЧЖдан истеъмол қилинган табиий газ тўловидан бўлган 128,1 млн. сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Бухоро тумани бўлими томонидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорликлар тўлиқ бартараф этилди.

Олмалиқ шаҳридаги умумтаълим мактабининг 2 нафар ўқувчиларини автомашина уриб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.