Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда Жиззах вилояти 2-секторлари масъулларининг ўрни ва аҳамияти катта бўлмоқда, ҳудудларда эса аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлида сезиларли ва кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ишларнинг давоми сифатида вилоят прокурорининг навбатдаги сайёр қабул ва ёшлар билан учрашуви Ғаллаорол тумани “Оқтом” маҳалласида ўтказилди.
Қабул аввалида, вилоят прокурори маҳалла фаоллари, 2-сектор ҳудудига қарашли маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда хотин-қизлар масъуллари билан учрашиб, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар юзасидан фикр алмашишди ва уларга зарур кўрсатмалар берилди.
Сайёр қабулда 64 нафар фуқаролардан турли хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Шундан тикув машиналари, дори-дармон, реабилитация ва ортопедик воситалар билан таъминлашда, тиббий кўрикдан ўтказиш, соғликларини тиклашлари учун даволаниш муассасаларига йўлланмалар олишда ёрдам бериш ҳақидаги 33 та мурожаат жойида қаноатлантирилди.
Шунингдек, қабул давомида 18 нафар фуқароларга тадбиркорлик фаолиятларини бошлаш ва ривожлантиришлари учун кредит маблағлари ажратилиши тўғрисида сертификатлар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Андижон вилояти прокуратураси томонидан Президентнинг 16.02.2023 йилдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сон қарори ижроси аҳволи мунтазам ўрганилмоқда.
Хусусан, вилоят прокуратураси ишчи гуруҳи томонидан Пахтаобод туманида ўтказилган мониторинглар натижаси юзасидан таҳлилий ва танқидий руҳда йиғилиш ўтказилди.
Унда туман сектор раҳбарлари, тижорат банклари, қурилиш ташкилотлари ва масъул идоралар раҳбар-ходимлари қатнашди.
Йиғилишда вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов сўз олиб, тумандаги аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари, давлат идоралари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 5.290 кВт. миқдорида қуёш панеллари ва гелио-коллекторлар ўрнатилиши ва бошқа йўналишдаги ишлар суст кетаётганлигига алоҳида тўхталиб, мутасадди идоралар рахбарларининг масъулиятини ошириш лозимлиги таъкидланди.
Масъул идоралар ва ташкилот ходимларининг кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳисобот ва изоҳлари эшитилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди.