Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.4K photos
6.67K videos
12.9K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
9 май - "Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши даврида ватанимиз тинчлиги йўлида ўз жасорати ва матонати билан иштирок этган уруш ва меҳнат фахрийларидан хабар олиш ҳар йилги анъаналаримиздан бирига айланган.

Жумладан, Бош прокурор ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев томонидан мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирокида ана шундай фахрийларимиздан бири бўлган Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 83 ёшни қарши олган Панкова Ирина Сергеевнани хонадонига бориб, хабар олинди.

Учрашув давомида уруш фахрийси И.Панкова уруш даврида халқ бошига тушган оғир ва залворли кунларни хотирлаб, ҳозирги кундаги тинч ва осойишта ҳаётимиз нақадар улуғ неъмат эканлигини таъкидлаб, ёшларга насиҳатлар қилди.

Тадбир давомида Ботир Кудратходжаев уруш фахрийси И.Панковага бир марталик пул мукофотини топшириб, Президентимизнинг Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғаларини тантанали равишда тақдим этди.

Учрашув қизғин суҳбатлар ва мусиқали чиқишлар билан жуда таассуротли ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Фарғона вилояти сектор раҳбарлари томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилиш, узоқ вақт ечимини топмасдан келаётган мурожаатлар, муаммо ва таклифларини ўрганиб, қонуний ҳал этиш мақсадида Фарғона туманида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулда вилоят прокурори томонидан фуқароларнинг тергов ва суриштирув, суд қарорлари ва уларнинг ижроси, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун кредит маблағи ажратиш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир жами 24 та мурожаатлари тингланди.

Мурожаатлари юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, уларни ҳар томонлама ва тўлиқ кўриб чиқилиши назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Улуғнор туманида ёшлар тадбиркорлиги қўллаб-қувватланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook