Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.4K photos
6.67K videos
12.9K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Сирдарё вилояти прокурори Савид Иматов бошчилигида Боёвут туманида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 65 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, улардан электр энергияси ва газ масаласи, кўчаларга янги симёғочлар ўрнатиш, даволаниш учун дори-дармон ажратиш, касбга ўқитиш ва шу каби 21 та масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Ушбу мурожаатларнинг 6 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 2 тасига асослантирилган ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 13 та мурожаат қўшимча ўрганишни талаб қилганлиги сабабли, иш юритувига қабул қилинди.

Шунингдек, қабулдан сўнг туман Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ташкил этилган тўгараклар фаолияти ўрганилиб, ёшлар билан суҳбатлашилди.

Кун давомида, "Учтургон" маҳалласида яшовчи фуқаро И.Журамуродов хонадонида бўлиб, деҳқон хўжаликлари фаолиятида муҳим саналган, ҳосилдорликни оширишга ёрдам берувчи биогомус ўғит-маҳсулотлари етиштириш фаолияти билан танишилиб, туман сектор раҳбарларига ҳар бир оилада тадбиркорлик муҳитини яратиш, ўзини-ўзи банд қилишилари учун амалий кўмак бериш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан кредит қарздорликларини ундириш бўйича ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят миқиёсида 7 384 та ижро ҳужжати бўйича 1 трлн. 52 млрд. сўм банклар фойдасига ундирилган.

Айни вақтда иш юритувда бўлган банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида 435 млрд. сўмлик 2 206 та мол-мулклар хатланиб, шундан 227 млрд. сўмлик 676 та мол-мулк электрон савдоларга чиқарилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бухоро вилояти 2-сектор биносида вилоят прокурори Махмуд Истамов бошчилигида Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи ёшлар иштирокида ёшлар билан индивидуал ишлашни ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ёшларнинг талаб ва таклифлари, қизиқишлари, бандлиги билан боғлиқ фикр ва мулоҳазалар тингланди.

Ёшлар масаласидаги устувор вазифаларни ўз вақтида, сифатли бажариш орқали ислоҳотлар самарадорлиги натижасини ҳар бир ёшнинг ҳаётида тадқиқ этилиши алоҳида таъкидланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқаддам хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 йилдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-465-сон қарори ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигида вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида Қашқадаре вилояти А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу " автомобиль йўлининг 0-15 км. қисмини реконструкция қилиш ва 4Р79 “Қарши-Чим-Чироқчи-Шахрисабз” автомобиль йўлининг 18 км. қисмидаги Қорасув дарёси кўпригини реконструкция қилиш ишлари ўрганилди.

Мутахассислар иштирокида мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Иккинчи жаҳон урушида меҳнат фронтида ўз жасорати билан жонбозлик кўрсатиб, бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларимиз эъзозланиб, ҳар йили холидан хабар олиш анъанага айланган.

Хусусан, Андижон вилоят прокуратураси ташаббуси билан мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирокида Пахтаобод туманида яшовчи 98 ёшни қарши олган У.Отабоевни хонадонига борилиб, холидан хабар олинди.

Учрашув давомида тирик тарих бўлган отахон кўрган кечирганларини хотирлаб, бугунги кунларнинг қадрига етиш, тинч ва осойишта ҳаётимиз нақадар улуғ неъмат эканлигини таъкидлаб, ёшларга насиҳатлар қилди.

Тадбир давомида вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов уруш фахрийси У.Отабоевга бир марталик пул мукофотини топшириб, Президентимизнинг Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғаларини тантанали равишда тақдим этди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида кичик саноат зоналари: тадбиркорлик учун қулай муҳит

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook