Бош прокуратурада “Ўзбекистоннинг ҳуқуқий ислоҳотлари: халқаро рейтинглар ва инвестицияларнинг ҳимояланиши мисолида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Бош прокуратура, Тошкент давлат юридик университети, бизнес ҳамжамияти вакиллари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистондаги кадрлар салоҳияти, мамлакатнинг географик жойлашуви, МДҲ давлатлари билан эркин савдо режимлари, GSP+ бенефициари мақоми, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ишлари, бой хомашё ресурслари ҳамда мамлакат раҳбариятининг қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрлиги мамлакатдаги ҳуқуқий ислоҳотлар ва инвестицияларнинг ҳимояланишига мустаҳкам пойдевор яратилмоқда.
Халқаро рейтинг ва индекслар ҳар бир мамлакатнинг ривожланиш жараёнини ўзида намоён этиб, давлат бошқаруви сифати, аҳолининг турмуш даражаси, инсон ҳуқуқлари муҳофазаси, тадбиркорлик фаолияти ва хорижий инвесторлар учун қулай муҳит, барқарор иқтисодий ўсиш ва рақобатбардошлик каби муҳим жиҳатларнинг кўзгуси ҳисобланади.
Бу жиҳатлар мамлакатимиздаги ислоҳотлар моҳиятида ҳам мужассам. Буларнинг барчаси инсон қадрини улуғлашга, одамларнинг ҳаётдан рози ва мамнун бўлиб яшашини таъминлашга хизмат қилиши билан янада теран мазмун касб этади.
Давра суҳбати иштирокчилари томонидан минтақадаги инвестициявий муҳит ва унинг жозибадорлигини баҳоловчи халқаро рейтинглар бўйича мамлакатда кўрилаётган чоралар самарадорлигига, бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этишга эътиборни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Тадбирда, хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоялаш механизмларини яхшилаш ва бу билан нуфузли халқаро рейтингларда Ўзбекистон ўрнини юқорилаши борасидаги масалалар бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2022 йилдаги "Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-138-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган ўрганишда Қашқадарё вилоятида ерлар талон - торож қилинганлиги ҳолатлари аниқланди.
Хусусан, Косон тумани ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия мансабдор шахслари қонун талабларига зид равишда, туман марказида жойлашган “Эшони Косон” қабристони ҳудудидан фуқаро ва тадбиркорларга 0,33 гектар ер майдонини ноқонуний ажратиб, ушбу қабрстонга тегишли ер майдонида “Кушхона”, “Савдо дўкони” ва “Омборхона” бинолари қурилишига йўл қўйиб, давлат ва жамият манфаатларига 146 млн. сўм миқдорда зарар етказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хусусан, Косон тумани ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия мансабдор шахслари қонун талабларига зид равишда, туман марказида жойлашган “Эшони Косон” қабристони ҳудудидан фуқаро ва тадбиркорларга 0,33 гектар ер майдонини ноқонуний ажратиб, ушбу қабрстонга тегишли ер майдонида “Кушхона”, “Савдо дўкони” ва “Омборхона” бинолари қурилишига йўл қўйиб, давлат ва жамият манфаатларига 146 млн. сўм миқдорда зарар етказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Қосимов Мингбулоқ туманидаги ёшлар билан учрашди.
Дастлаб, "Ўртақишлоқ" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Р.Ҳамиджоновнинг ёшлар билан олиб бораётган кенг кўламли фаолияти билан танишилди. Жараёнда 51 нафар ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Тадбир доирасида шахмат-шашка, бадминтон, футбол, ўзбек жанг санъати, арқон тортиш, тош кўтариш каби спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди, шунингдек, китоб кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.
Бундан ташқари, Ўзгариш оилавий шифокорлик пунктида туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорларини жалб этган ҳолда ёшлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.
Ногиронлиги бор ёшларга ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламалари топширилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Дастлаб, "Ўртақишлоқ" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Р.Ҳамиджоновнинг ёшлар билан олиб бораётган кенг кўламли фаолияти билан танишилди. Жараёнда 51 нафар ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Тадбир доирасида шахмат-шашка, бадминтон, футбол, ўзбек жанг санъати, арқон тортиш, тош кўтариш каби спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди, шунингдек, китоб кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.
Бундан ташқари, Ўзгариш оилавий шифокорлик пунктида туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорларини жалб этган ҳолда ёшлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.
Ногиронлиги бор ёшларга ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламалари топширилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Нукус ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Нукус шаҳрида жойлашган Президент мактабида таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар ва Қуролли Кучлар фахрийлари иштирокида 9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар мактаб ўқувчиларига иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон ҳалқининг фронтда ва фронт ортида кўрсатган қахрамонликлари, бугунги тинч кунларнинг қадрига етиш лозимлигини таъкидлаб, ўзларининг хизматдаги ҳаётий воқеалари ҳақида сўзлашиб, ўқувчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар беришди ҳамда ҳозирги кунда мамлакатимизда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ва бу имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлиги тўғрисида фикрлар билдирилди.
Тадбир ҳарбий оркестр ва ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишларига уланиб кетди ва учрашув ёшларда катта таассурот қолдирди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Тадбирда сўзга чиққанлар мактаб ўқувчиларига иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон ҳалқининг фронтда ва фронт ортида кўрсатган қахрамонликлари, бугунги тинч кунларнинг қадрига етиш лозимлигини таъкидлаб, ўзларининг хизматдаги ҳаётий воқеалари ҳақида сўзлашиб, ўқувчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар беришди ҳамда ҳозирги кунда мамлакатимизда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ва бу имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлиги тўғрисида фикрлар билдирилди.
Тадбир ҳарбий оркестр ва ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишларига уланиб кетди ва учрашув ёшларда катта таассурот қолдирди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM