Bosh prokuratura
37.4K subscribers
53.3K photos
6.67K videos
12.8K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ёшларни Қуролли Кучлар соҳасига бўлган қизиқишини ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ватанга бўлган садоқатини янада юксалтириш мақсадида, Қарши ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Шаҳрисабз туманида жойлашган “Темурбеклар” мактабида “Очиқ эшиклар” куни ташкил этилиб, унда Шаҳрисабз шаҳри, Шаҳрисабз ва Китоб туманларидаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган 300 нафар ўқувчи ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда, ўқувчи ёшлар “Темурбеклар” мактабида ўқувчилар учун яратилган барча шарт-шароитлар билан танишиб чиқишдилар.

Тадбир давомида ўқувчи ёшларга ўт ўчириш техникаси, ўқув ўқотар қуроллар, қутқарув воситалари кўргазмаси ташкил қилиниб, ҳарбий академик лицей ўқувчилари томонидан тайёрланган қўл жанги намойишлари, “Амир Темурнинг ёшлиги ва ҳукмронлиги” номли саҳна кўриниши намойиш этилди.

Бундан ташқари, ёшлар билан "Прокурор ва ёшлар" учрашуви ўтказилиб, унда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган имтиёзлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўштепа туманида электр энергияси таъминоти яхшиланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Суд қарорлари ижроси таъминланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида доимий равишда сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, навбатдаги сайёр қабул Яшнобод туманида бўлиб ўтди.

Қабулда 35 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, 14 та мурожаатлар жойида ҳал қилинган бўлса, 5 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар иш юритувга олиниб, ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бағдод туманида маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини жадаллаштириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувда бўлган солиқ ундирувларига оид 400 млрд. сўмлик 19 мингдан ортиқ ижро ҳужжатларидан 6 мингдан ортиғи тамомланиб, 90 млрд. сўмлик солиқ қарздорликлари ундирилди.

Шунингдек, солиқ ва бошқа ундирувлар юзасидан қарздорларга тегишли 406 млрд. сўмлик мулклар онлайн аукцин савдоларига чиқарилган.

Мисол учун, Бюронинг Ғузор тумани бўлими томонидан тқарздор "ERIELL NEFTEGAZSERVICE" корхонасидан солиқ органлари фойдасига 20,6 млрд. сўм ундириш ҳақидаги ижро варақалари юзасидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижаси қарздорлик ундирилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Конимех тумани 2-секторда фаолият самарадорлиги ошмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бугун, 13 апрель куни соат 12.00да АОКАда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта ёрдамчиси Шерзод Ҳайитов иштирокида Ҳарбий прокуратура органлари томонидан ҳарбий хизматчилар ва ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг бўлиб ўтади.

Брифинг "Ўзбекистон 24" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қашқадарё вилояти прокурори Бектош Сайипов бошчилигида аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилиш, узоқ вақт ечимини топмасдан келаётган мурожаатлар, муаммо ва таклифларини ўрганиб, қонуний ҳал этиш мақсадида Шаҳрисабз шаҳрида фуқаролар сайёр қабули ўтказилди.

Қабулда фуқароларнинг тергов ва суриштирув, суд қарорлари ва уларнинг ижроси, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун кредит маблағи ажратиш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир жами 12 та мурожаатлари тингланди.

Мазкур мурожаатлар иш юритувга олиниб, ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Наманган туманида "Прокурор кубоги" мусобақалари бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудларда кураш ва белбоғли кураш бўйича иқтидорлар сараланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook