Bosh prokuratura
37.4K subscribers
53.3K photos
6.67K videos
12.8K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов бошчилигида Андижон шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 95 нафар фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг 33 таси жойида қаноатлантирилди, қолган 62 та мурожаат қўшимча ўрганиш учун вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.

Шунингдек, қабул даврида 5 нафар фуқаролар ишга қабул қилинди, 7 нафарига бепул даволаниш учун шифохоналарга йўлланмалар олиб берилди, 3 нафарининг алимент пуллари ундирилди, 4 нафарига моддий ёрдам берилган бўлса, 14 нафарининг электр ва табиий газ етказиб берилиши билан боғлиқ муаммолари жойида бартараф этилди.

Бундай тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хонобод шаҳрида "Аёллар дафтари" ижроси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Бухоро вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига оид ижро ишлар бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бошқарма ва ҳудудий бўлимлар томонидан 54 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлар ижроси тамомланиб, 668,3 млрд. сўм ундирилди.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб қувватлаш мақсадида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармаларига 10,5 млрд. сўм йўналтирилди.

Шунингдек, алимент тўловларини ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида, 1 401 нафар ишсиз алимент тўловчилар ишга жойлаштирилди, олиб борилган тушунтиришлар натижасида 3 144 та оилалар яраштирилди.

Узоқ муддат давомида алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келган 281 нафар шахслар маъмурий ва 15 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, ижро ҳужжати талабларини бажаришдан бўйин товлаб, бюро органларидан яширинган 422 нафар қарздор жисмоний шахсларга нисбатан қидирув тадбирлари амалга оширилган, шундан 135 нафари топилиб, улардан алимент тўловларини ундириш ва жавобгарлик масаласини ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Вояга етмаган фарзандига алимент тўламаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг алимент қарздорликлари Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги Жамғарма ҳисобидан қоплаб берилмоқда.

Бугунги кунда 179 млн. сўмдан ортиқ зарарлар жамғарма маблағлари ҳисобидан 20 нафар вояга етмаганлар фойдасига қоплаб берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Малика Ахмедова тергов ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган видеомурожаати тарқалди.

Унга асосан 11 апрель куни М.Ахмедова Мирзо-Улуғбек тумани прокурори Алиакбар Пулатовнинг қабулига таклиф қилинди ва унинг тергов билан боғлиқ эътироз ва важлари тингланди.

Қабул давомида М.Ахмедовага туман прокуратурасига тақдим қилинган жиноят иши тегишли тартибда ўрганиб чиқилганлиги ва тергов органига иш бўйича қўшимча тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақида ёзма кўрсатма берилганлиги тушунтирилди.

Маълумот тариқасида: 8 апрель куни жиноят иши айблов хулосасини тасдиқлаш ва судга юбориш учун туман прокуратурасига тақдим қилинган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 11 апрель куни АОКАда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Санобар Мансурова иштирокида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига қабул бўйича брифинг бўлиб ўтди.

Брифинг матнини кўриш

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона туманида маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Фарғона вилояти прокурори Бахтиёр Исмоилов бошчилигида Қўқон шаҳри, Фурқат, Бешариқ, Ўзбекистон ва Данғара туманларидан келган 40 нафарга яқин ёшлар билан Қўқон шаҳар ҳокимлиги биносида учрашув ўтказилди.

Учрашувда ёшларнинг турли масалалардаги мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

Яшаш шароитини яхшилаш, бандлик, моддий ёрдам, тадбиркорлик ва оилавий ҳунармандчиликни ривожлантириш учун банк кредити ажратиш, ўзини ўзи банд қилиш учун дастгоҳлар олиш, уй-жой қурилишига кўмаклашиш, даволаниш ва жарроҳлик амалиётлари учун маблағ ажратиш, олий таълим контрактини тўлашга кўмаклашиш, ногиронлик гуруҳи белгилаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ҳайдовчилик курси ҳаражатларини қоплаш учун субсидия ажратиш ва бошқа кўплаб масалаларда қилинган мурожаатларнинг аксарияти ўзининг ижобий ечимини топди.

Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар иш юритувга қабул қилиниб, ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, газ таъминоти ва электр тармоқлари корхоналари фойдасига қарздорлик ундириш билан боғлиқ иш юритувдаги мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари тамомланиб, 7,4 млрд. сўм қарздорлик ундирилди.

Амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 2,9 млрд. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, шундан 2,7 млрд. сўмлик мулклар электрон-онлайн савдоларига чиқарилди.

Бундан ташқари, 3 нафар қарздорларнинг 14,6 млн. сўм миқдоридаги қарздорлик суммалари уларнинг иш ҳақларига қаратилган бўлса, 18 нафар қарздорларнинг ҳисоб рақамларига 960 млн. сўмлик инкассо қўйилган.

Мисол учун, қарздор “Miskinli omad” фермер хўжалигидан “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси фойдасига 51,3 млн. сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик тўлиқ ундирилди.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар натижасида вазирлик ва идоралар сони оптималлаштирилди, айрим ташкилотлар бир-бирига қўшилди ёки қисқарди. Шунинг учун, биз давлат органлари ва ташкилотларининг Телеграмдаги каналлари рўйхатини янгиладик.

🔵 Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

📌 Давлат органларининг расмий каналларининг янгиланган рўйхати билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг расмий веб-сайти ва MIB.UZ мобиль иловасидаги “Бўлажак ҳамкорингизни биласизми?” интерактив хизмати тадбиркорлар ҳамкорлик қилмоқчи бўлган субъектларнинг амалда ундириш имкони бўлмаган ёки тўлов қобилиятисиз мавжуд қарздорлиги тўғрисида маълумот олиш имконини беради.

Ўз бизнес лойиҳангизни амалга ошириш ва тадбиркорлик фаолиятингизни янада кенгайтиришда, ўзингизга маъқул, қулай ва асосийси ишончли ҳамкорлар билан ишлаш муҳим омилдир.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон туманида аёллар бандлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ишлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook