Bosh prokuratura
37.4K subscribers
52.9K photos
6.64K videos
12.7K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
​​Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида имтиёзли узоқ муддатли ипотека кредити асосида олинган турар жой учун тўланган пул маблағларининг солиқ солинмайдиган қисмини солиқ идоралари орқали қайтаришда амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Ҳарбий прокуратура томонидан ҳарбий хизматчиларнинг нодавлат мактабгача таълим муассасалари, олий таълимнинг контракт ҳамда ипотека кредити учун амалга оширилган тўловларда солиқ имтиёзи мавжудлиги ҳақида Ҳарбий прокуратура ҳамда Қуролли Кучлар вазирлик ва идоралари сайтларида кенг тарғиб қилиниб, Ҳарбий прокуратура биносида бепул электрон давлат хизматлари кўрсатилиб, тегишли солиқ тўловлари қайтарилиши йўлга қўйилди.

Ҳозирги кунга қадар 100 нафарга яқин ҳарбий хизматчиларга 200 млн. сўмдан ортиқ тегишли солиқ ушланмалари қайтарилиши таъминланди.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, уй-жой, тиббий ёрдам, кафолатланган таълим, оила ривожланиши учун лозим даражада шарт-шароитлар, муносиб турмуш даражасининг таъминланиши ижтимоий давлатнинг асосий йўналишлари ҳисобланади. Фуқароларнинг ушбу ҳуқуқларини амалга оширишдаги тўсиқларни ҳамда ҳаётий муаммоларини бартараф этиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиш тизими алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Шу боис, бугун Тошкент вилояти прокурори Шавкатжон Рахимов бошчилигида Ўртачирчиқ тумани "Туркистон" маҳалласида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур қабулда жами 44 та мурожаат қабул қилинди. Мазкур мурожаатлардан 35 таси ижтимоий-иқтисодий масалалар, 4 таси суд-тергов, 3 таси ижро ҳужжатлари билан боғлиқ бўлса, 2 таси бошқа масалаларга тааллуқли бўлиб, 10 та мурожаат сайёр қабулнинг ўзида ижобий ҳал этилди, қолган 34 та мурожаатни ўрганиш вақт талаб қилганлиги боис, иш юритувга қабул қилинди.

Шунингдек, вилоят прокурорининг ўринбосарлари томонидан Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарлари, Зангиота ва Янгийўл туманларида ўтказилган сайёр қабулларда жами 181 та мурожаатлар келиб тушди, 30 та мурожаат сайёр қабулнинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, 125 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилди, 26 таси иш юритувга қабул қилинган.

Сайёр қабулдан кейин вилоят прокурори мурожаатдаги ҳолатларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш мақсадида, "Туркистон" маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйга бориб, унда истиқомат қилувчи фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва қисқа муддатда бартараф этиш юзасидан масъулларга аниқ муддатли топшириқ берди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура томонидан маданият ва туризм соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан тизимли назорат ўрнатиб келинмоқда.

Мазкур соҳада ўтказилган ўрганишлар бир қатор қўпол қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётганини кўрсатмоқда.

Бош прокуратура томонидан собиқ Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасида ўтказилган ўрганишда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талаблари бузиб келингани аниқланди.

Хусусан, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан юқоридаги Қонун талаблари бузилиб, тендер танловлари ўтказилмасдан, фестивал тадбирларини ўтказиш учун турли фирмалар билан 20 млрд. сўмлик тўғридан-тўғри шартномалар тузилган.

Ушбу фестиваллар 2022 йилнинг май-сентябрь ойларида амалда ўтказиб бўлинган бўлсада, қонун бузилишларни яшириш мақсадида “etender.uzex.uz” махсус ахборот порталига 24 октябрь ва 3 ноябрь кунлари пойтахтда 5 та фестивал тадбирларини ўтказиш ҳақида номигагина эълон ва ҳужжатлар жойлаштирилган ҳамда шартномалар тузилган.

Ўтказилган фестиваллар доирасида ҳам амалда бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун 8 млрд. сўмлик бюджет маблағлари талон-тарож қилингани аниқланди.

Текшириш натижасига кўра, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Ўзбекистон Республикаси прокуратуралари
Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, Ҳарбий, Транспорт прокуратуралари, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали прокуратура органлари тизимидаги янгиликлар ва хабарларни кузатиб боришингиз мумкин.

Шунингдек, прокуратура, департамент ва бюрога мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун унинг жойлашган манзилига бориш, қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун уларда Ишонч телефонлари ташкил қилинган.


Қуйидаги рўйхат билан танишишингиз мумкин:
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура томонидан энергия ресурсларини талон-торож қилинишини олдини олишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш мақсадида махсус телеграм-бот дастури (@EnergonazoratBot) ишлаб чиқилди.

Агар Сиз яшаётган ҳудудда энергетика соҳасига оид бирор-бир қонун бузилишига гувоҳ бўлсангиз, бу ҳақда Бош прокуратуранинг махсус телеграм-боти орқали хабар йўлланг.

Ўз уйи, маҳалласига бефарқ бўлмаган азиз ватандошлар, жамоатчилик назоратида фаол иштирок этинг !

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилаётганлигини ўз вақтида аниқлашга ҳисса қўшинг.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаев бошчилигида Мирзачўл тумани “Ержар” маҳалласида сайёр қабул ва ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Қабул аввалида, вилоят прокурори маҳалла фаоллари, маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари, сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар билан учрашиб, масъулларга ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ечими юзасидан аниқ кўрсатмалар берди.

Сўнгра, бўлиб ўтган сайёр қабулда, 50 нафар фуқаролардан турли хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Шундан ишга жойлаштириш, тиббий ускуналар ва дори-дармонлар билан таъминлашда амалий ёрдам бериш ҳақидаги 17 та мурожаат жойида қаноатлантирилди. Қолганлари белгиланган тартибда кўриб чиқиладиган бўлди.

Шунингдек, қабул давомида 5 ташаббус доирасида тадбирлар ўтказилиб, 24 нафар фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида жами 668 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилганлиги тўғрисида сертификатлар топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook