Қуролли Кучлар тизимидаги ҳарбий хизматчиларнинг иш билан банд бўлмаган оила аъзоларининг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
Шу боис, Самарқанд ҳарбий прокуратураси, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ва вилоят Қамбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, муддатли ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган ва бошқа фуқароларни иш билан таъминлаш, уларни меҳнат бозоридаги касбларга йўналтириш мақсадида Самарқанд шаҳрида жойлашган “Ватанпарвар” боғида “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Меҳнат ярмаркасида вилоят ҳудудидаги 25 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар, шунингдек Қуролли Кучлар тузилмалари 570 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Масъуллар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот беришди.
Натижада, ярмарка давомида 26 нафар, шундан 9 нафар ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномалари имзоланди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Давлат дастурларининг ўз вақтида амалга оширилиши, ажратилган бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши, қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Сирдарё вилоят штаби томонидан дастурлардаги объектлар жойига чиқиб ўрганилмоқда.
Хусусан, вилоят прокурорининг ўринбосари А.Муллажанов масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида вилоятдаги оғир аҳволдаги ички хўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар ҳолатини ўрганди.
Жумладан, Гулистон тумани "Мевазор" маҳалласи "Шижоат" кўчасига 1,5 км. асфальт бетон қопламаси ётқизиш, "Мевазор" маҳалласи, "Садаф" кўчасининг айрим қисмига цемент бетон қопламаси ётқизиш ишлари бўйича бажарилган ишлар кўздан кечирилиб, пудратчи ташкилот вакилларига ишларни муддатида ҳамда сифатли якунлаш, белгиланган меъёр ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишлари бўйича кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хусусан, вилоят прокурорининг ўринбосари А.Муллажанов масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида вилоятдаги оғир аҳволдаги ички хўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар ҳолатини ўрганди.
Жумладан, Гулистон тумани "Мевазор" маҳалласи "Шижоат" кўчасига 1,5 км. асфальт бетон қопламаси ётқизиш, "Мевазор" маҳалласи, "Садаф" кўчасининг айрим қисмига цемент бетон қопламаси ётқизиш ишлари бўйича бажарилган ишлар кўздан кечирилиб, пудратчи ташкилот вакилларига ишларни муддатида ҳамда сифатли якунлаш, белгиланган меъёр ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишлари бўйича кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокуратурасида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ ва сайтлар вакиллари, журналист ҳамда блогерлар учун матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди.
Анжуманда вилоят прокуратура органлари томонидан 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий, вояга етмаганлар билан ишлаш, тадбиркорлар ҳуқуқларини таъминлаш, ерлардан оқилона фойдаланиш, судларда жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар кўрилишида прокурор ваколатини таъминлашда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, тезкор-қидирув ва тергов фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда бошқа йўналишларда амалга оширилиб келинаётган ишларга тўхталиб ўтилди.
Анжуман давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Бундан ташқари, вилоят прокуратурасида ташкил этилган пресс-тур давомида иштирокчиларга вилоят прокуратураси 2-сектор томонидан амалга оширилган ишлар ва таркибий-тармоқлар фаолияти яқиндан таништирилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Анжуманда вилоят прокуратура органлари томонидан 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий, вояга етмаганлар билан ишлаш, тадбиркорлар ҳуқуқларини таъминлаш, ерлардан оқилона фойдаланиш, судларда жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар кўрилишида прокурор ваколатини таъминлашда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, тезкор-қидирув ва тергов фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда бошқа йўналишларда амалга оширилиб келинаётган ишларга тўхталиб ўтилди.
Анжуман давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Бундан ташқари, вилоят прокуратурасида ташкил этилган пресс-тур давомида иштирокчиларга вилоят прокуратураси 2-сектор томонидан амалга оширилган ишлар ва таркибий-тармоқлар фаолияти яқиндан таништирилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Ахмедов томонидан Хатирчи туманида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқаролардан 35 та мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатларнинг 13 таси йўлларни таъмирлаш, 5 таси иш билан таъминлаш, 5 таси электр таъминоти, 3 таси моддий ёрдам ажратиш, 2 таси ер ажратиш, 1 таси соғлиқни сақлаш, 1 таси тадбиркорлик, 1 таси уй-жой билан таъминлаш, 1 таси контрактни тўлаш ва 3 таси бошқа масалаларга тааллуқли бўлиб, уларнинг 2 таси жойида қаноатлантирилиб, 1 тасига тушунтириш берилди ва 32 тасининг ижроси назоратга олинди.
Мисол учун, фуқаро М.Холмуродованинг фарзандида жарроҳлик амалиёти ўтказилишида ёрдам сўраб йўллаган мурожаатига асосан Тошкент шаҳридаги Болалар миллий марказига имтиёзли йўлланма берилди.
Бу каби тадбирлар бошқа ҳудудларда ҳам ўтказилмоқда.